Latest news

14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  4 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  1 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  2 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  15 12:45"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, 5 нафар номзодларни кўриб чиқмоқда  4 12:30Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум  20 12:00"Ювентус" Санчо учун 17,3 миллион евро таклиф қилди, МЮ эса кўпроқ сўраяпти  0 11:42Transfermarkt: "Навбаҳор" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома тузди  10 11:37Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор  1 10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  1 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  10 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  3 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  2

No Vardy – no party! News

No Vardy – no party!

Кеча Англия терма жамоаси ЕВРО-2016даги дастлабки иродали ғалабани қўлга киритди.

Европа чемпионатининг дастлабки туридаги ҳеч бир ўйинда иродали ғалаба кузатилмаганди. Яъни қайси жамоа биринчи бўлиб ҳисобни очса якунда ғалаба қозонди ёки камида дуранг ўйнади.

Рой Хожсон бошчилигидаги Англия ушбу анъанага кеча барҳам берди. Буюк Британия дербиси мақоми остида ўтган Уэльсга қарши баҳс инглизларнинг ташаббуси билан бошланди. 7-дақиқада Адам Лаллананинг ажойиб пасидан сўнг Стерлинг 5 метр масофадан дарвозани ишғол қила олмади. Инглизлар биринчи бўлимнинг ўзида 6та бурчак тўпи ва 3та жарима тўпига эга бўлишди. Бироқ стандарт вазиятлардан кўп гол уриш билан ном қозонган "уч шерлар" ҳа деганда рақиб дарвозасига йўл топа олмади. Футболдаги ўша машҳур мақол 42-дақиқада ўз исботини топди. Чамаси 30 метрлардан Жо Харт дарвозаси томона жарима тўпи белгиланди. Биринчи бўлимда рақиб деярли ҳужум қилмагани учун Харт "уйқусираб" юрганди. Гарет Бэйл худди биринчи турда бўлгани каби жарима тўпидан ажойиб гол уришга эришди - 0:1. Шу тариқа Уэльс 1984 йилдан буён илк бор Англия дарвозасига гол урди!



Воқеаларнинг бундай ривожланиши Англияга умуман тўғри келмасди. Уэльс эса агар мана шу ғалабали ҳисобни сақлаб қолса Франциядан сўнг чорак финалга чиққан иккинчи жамоа бўларди.

Танаффусда Рой Хожсон Кейн ва Стерлинг ўрнига Жейми Варди ва Даниэль Старрижни туширишга қарор қилди. Олдинга ўтиб айтиш керакки бу ўзгаришлар ўзини тўлалигича оқлади.

"Лестер" сафида Англия чемпиони бўлган Жейми Варди 29 ёшлида Европа чемпионатида дебют қилди. Айтиш керакки дебют жуда омадли чиқди. 56-дақиқада Старрижнинг жарима майдонига узатган тўпи уэльсликлар сардори Эшли Уильямснинг бошидан Вардига келиб тушди. Ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда эди, бироқ тўп рақибдан келгани учун германиялик ҳакамлар "оффсайд" қайд этмай тўппа тўғри қилишди. Варди яқин масофадан дарвозани ишғол қилишда қийналмади - 1:1. No Vardy, no party! (Ўзбекчасига Варди йўқ, байрам ҳам йўқ деб таржима қилинувчи ушбу ибора "Лестер" мухлислари орасида оммалашиб кетган эди. Евро-2016 биринчи турида Россия билан ўйинда майдонга тушмаганидан сўнг терма жамоа мухлислари ҳам бу иборага кўп мурожаат қилишганди.



Ўйиннинг кулминацияси 90+2-дақиқадасига тўғри келди. Делли Алли учрашувдаги сўнгги ҳужумлардан бирида рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва чапроқда турган Старрижга тўпни ошириб юборди. Захирадан майдонга тушган "Ливерпуль" ҳужумчиси дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олиб Англия қаҳрамонига айланди - 2:1.

Шу куни Дэвид Бекхэм ватандошлари худди Россия билан бўлгани кбаи ғалабага ҳақли ўйин кўрсатишганди. Буни оддийгина статистика ҳам айтиб турибди. Зарбалар 21:7, аниқ зарбалар 4:2, ноаниқ зарбалар 9:3, блолкланган зарбалар 8:2.



Россия билан баҳсда сўнгги дақиқалар Англияга хиёнат қилган бўлса, Уэльс билан ўйинда сўнгги дақиқалар инглизлар учун омадли келди. Ушбу иродали ғалабадан сўнг Рой Хожсон жамоаси 4 очко билан "B" гуруҳида биринчи ўринга чиқиб олди. Охирги турни Англия Марек Гамшик ва шерикларига қарши ўтказади. Бу ўйинни кўришни тавсия қиламиз, айниқса сўнгги дақиқаларни...


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика