Latest news

15:54Нико Уильямс нима учун "Атлетик"дан "Барселона"га ўтмаганини тушунтирди  0 15:27Тожикистон футболи афсонаси Муҳсин Муҳаммадиевнинг аҳволи оғир  4 15:06Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди  0 14:39Меньян 2026 йилда эркин агент бўлиши мумкин. Аллегри бу борада нималар деди?  0 14:14Алишер Одилов: "4 йил ичида ким билан қандай гаплашиш кераклигини билиб олдим"  1 13:48Вальверде: "Реал" мураббийлар штаби ва футболчилари аввалгидан ҳам кўпроқ иноқ"  1 13:20Манба: "Бунёдкор" легионери "Андижон"га ўтмоқда  3 12:57Тимо Вернер "Интер Майами"да Мессининг жамоадоши бўлишни истайди  1 12:29Суперлига. "Гол+пас" тизимида ким олдинда?  6 12:02"Барселона" футболчиси 2 ҳафта давомида майдонга туша олмайди  2 11:30"Барселона" Фликнинг ўрнига бошқа номзодларни кўриб чиқишни бошлади  3 11:01Алишер Одилов Россиядаги фаолияти нима учун ўхшамагани сабабини айтди  9 10:39Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини Суперлигада давом эттиришга яқин  5 10:12Биринчи лига. Бугун финал  16 09:37Суперлига. Ҳожимат учун мавсум якунланди, "Динамо"га қарши ўйиндан олдин "Насаф"да битта йўқотиш бор  6

“No Semin, No party” News

“No Semin, No party”

“Локомотив” устози Юрий Сёмин ўз саҳифасида “темирйўлчилар” мухлисларига қаратилган “No Semin, No party” ёзуви билан расм жойлади.

У Москва клуби билан шартномаси тугагач, ишқибозларнинг саволларига жавоб беришини айтди.

“Қадрли дўстлар! Биз доимо бирга бўлганмиз ва бўламиз ҳам! 31 майдан кейин барча саволларингизга жавоб беришга ҳаракат қиламан. Саломат бўлайлик!”, дея изоҳ қолдирган Сёмин.

73 ёшли мутахассиснинг ўрнини сербиялик Марко Николич эгаллайди, у 2020 йилнинг 1 июнидан бошлаб ўз вазифасига киришади.

Юрий Сёмин москваликларни 2016 йилдан буён бошқариб келаётганди. Бунгача эса жамоани уч марта бошқарган: 1986-1990, 1992-2005, 2009-2010.

Унинг қўл остида “Локомотив” уч мартадан Россия чемпионлиги ва Суперкубоги соҳибига айланди. Шунингдек, “Локо”нинг Россия Кубогидаги 6та титули ҳам Сёмин мураббийлиги даврига тўғри келади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика