Нима учун АПЛнинг янги мавсуми тарихдаги энг зўри бўлади?
03 aug 2016 17:34
News
Нима учун АПЛнинг янги мавсуми тарихдаги энг зўри бўлади?
Гвардиола ва Моуриньо тўқнашуви
Футбол тарихида «Реал» ва «Барселона» тўқнашувидан кескинроқ ўйинни қидириб топиш амримаҳол. Айниқса бу жамоаларни сўнгги йилларнинг энг кучли икки мураббийи Жозе Моуриньо ва Пеп Гвардиола бошқарган бўлса. Бу икки мураббий ишлаган даврда “Эль-классико” янада ўзгача аҳамият касб этарди. Бу мураббийлар ёзда Манчестер шаҳрининг икки клубида иш бошлашди. Демак янги мавсумда Манчестер дербиси ўтган йилларга қараганда янада кескинроқ ўтишига шубҳа йўқ. «Манкунианликлар» Байи, Мхитарян, Ибрагимовични сотиб олишди, яқин орада Поль Погбани ҳам ўзлариники қилишлари мумкин. «Сити» эса Нолито, Гюндоган, Александр Зинченко ва Лерой Санени харид қилди, яқин орада Жон Стоунз ҳам бу клубга ўтиши кутилмоқда.
Жозе Моуриньо ва Пеп Гвардиола ўртасидаги қарама-қаршиликни кўриш анчайин қизиқарли бўлиши аниқ. Манчестер дербиси бу мавсумдаги энг муҳим воқеа бўлади деб қўрқмасдан айтиш мумкин.
Антонио Конте қўл остидаги янги "Челси"
"Биз чемпионлик учун курашмоқчимиз. Бу йўлда бир бутун бўлиб, Чемпионлар лигасига қайтиш учун "Челси"даги оғир дамларни унутишимиз керак" - дейди Антонио Конте.
Доимо тўғри чизиқли футбол ҳукм сурган "Туманли Альбион"га тактика борасида ҳақиқий даҳо Антонио Конте келмоқда. Мутахассис классик схема 5-3-2 (3-5-2) билан "кекса синьора"нинг Италия ва Европа футболи элитасига қайтариб, "скудетто"ни кетма-кет уч маротаба қўлга киритганида, уни кўпчилик диққат билан кузатди. Мураббий ўртамиёна таркиб билан Европа чемпионатида амалга ошириб бўлмас вазифани уддалади. Улар турнирнинг асосий фаворитлари Бельгия ва Испанияни таслим этишди.
Конте ўтган мавсум Премьер-лиганда ўнинчи ўринни эгаллаган "Челси"ни кучлилар сафига қайтариши лозим.
"Аристократлар"ни энди тартибга жиддий эътибор берадиган, янги тактик услубларни қўллайдиган мураббий бошқаради.
Роман Абрагмович Канте ва Батшуайини харид қилиб, таркибни кучайтириш учун пулни аямади. Ўтган мавсумнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиларидан бири ҳимояни кучайтиради, Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси эса Диего Коста билан жуфтлик ҳосил қилади. Миши Батшуайини ҳозирдан Дидье Дрогбанинг меросхўри деб аташмоқда.
Контенинг жамоаларида барча бир бўлиб аниқ мақсад сари интилишади. "Челси" ўзини яна топ-клуб сифатида ҳис қилиши учун мураббий борини беришга тайёр.
"Ливерпуль"дан олдинга ташланган қадам
Юрген Клопп жамоага фойдаси тегмайдиган футболчилардан қутилмоқда. Жамоани Мартин Шкртел, Коло Туре, Жо Аллен ва Брэд Смит каби футболчилар тарк этди. Лукас Лейва клубни тарк этиши кутилмоқда, Маркович "Фенербахче"га кетди, Балотелли учун уни харид қила оладиган жамоа изланяпти.
Жамоани тарк этган футболчилар ўрнига керакли футболчилар сотиб олинди. Уларнинг орасида Лорис Кариус, Жоэль Матип, Рагнар Клаван ва Жоржиньо Вайналдум бор.
Юрген Клопп янги мавсумда асосий рақибларига жиддий қаршилик кўрсата оладиган жамоа қурмоқда. Мутахассис ҳис-туйғуларга бор ва бу клубга ижобий таъсир кўрсатяпти.
"Ливерпуль" ўтган мавсумда барқарор ўйин кўрсата олмади. "Мерсисайдлар" ҳар учрашувда турли хил ўйин кўрсатди. Ёрқин ғалаба кетидан аҳмоқона мағлубиятлар келди. Клопп бундан қутилиш учун ўз жамоасини тозалаб, уни янгидан қурмоқчи. Клуб, раҳбарият, футболчилар ҳамда мухлислар мутахассисга тўлиқ ишонмоқда.
Арсен Венгернинг навбатдаги имконияти
"Арсенал" трансфер сиёсати усидан фақат дангасалар ҳамда клуб мухлислари кулмади. "Тўпчилар" мухлислари клубнинг янги хариди Гранит Жакага умид билдиришмоқда. Иккинчи харид - япониялик Такума Асано. У навбатдаги мавсумга эмас, келажак учун сотиб олинган.
Венгерда бу мавсум учун трансфер кампанияси борасида ҳал бўлмаган муаммолари бор. "Арсенал"га ҳужумчи ва яхши марказий ҳимоячи керак, аммо клуб улар учун пул тўлашга тайёрми?
Дарвозабонлар мавзусига кўз юмиб ўтиш мумкин эмас. Чех асосий посбон бўлади, Шесни ва Оспина эса унинг ўринбосарига айланади. Захира дарвозабонларидан бири янги клуб қидиришига тўғри келади.
Рақиб жамоалар трансфер бозорида жуда фаоллигини ҳисобга оладиган бўлсак, Арсен Венгер жамоаси келаси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок эта олмаслиги мумкин. Агар "Арсенал" кейинги мавсумда ҳам Европанинг асосий турнирида иштирок этиш йўлланмасини қўлга кирита олса, бу "тўпчилар" учун олдинга ташланган қадам бўлади.
Почеттино "Тоттенхэм"ни ривожлантира оладими?
2013 йилда "Саутгемптон"ни тарк этган Найжел Адкинс ўрнига Маурисио Почеттино келди. Кўпчилик аргентиналик мутахассиснинг иқтидорига шубҳа билан қаради.
"Почеттино футболимиз ҳақида нимани билади? Премьер-лига ҳақидачи? У инглизча гапира оладими?" - дейди Лори Мак-Менеми.
Маурисио инглизчани билмас эди, аммо "Тоттенхэм" бош мураббийига айланганидан сўнг, биринчи матубот-анжуманини таржимонсиз ўтказди.
Маурисио Почеттино ўсиб бораётган жаҳоннинг энг яхши мураббийларидан бири деб аташмоқда. Марсело Бьелса мураббийлик мактабининг ўқувчиси "Туманли Альбион"да икки клубни ривожлантира олди - бу "Саутгемптон" ва "Тоттенхэм". Биринчи клуб ўзининг ёш юлдузларини сотиш йўлини танлаган бўлса, "шпорлар" ўз таркибини сақлаб қолиш имкониятига эга.
Клуб марказда рақобатни кучайтириш учун "Саутгемптон"дан Ваньямани харид қилди. Жамоага Виктордан ташқари Винсент Янссен келди. Ёш футболчи Харри Кейнга рақобат ташкил эта олиши керак. Кейн билан шартнома узайтириш борасида музокаралар давом этяпти.
Бу "Тоттенхэм" аввалгиларидан анча фарқ қилади, чунки жамоа мавсумни яхши бошлаб, кейинроқ пасайишга учрамади.
"Шпорлар" Маурисио қўл остида сўнгги мавсумни жуда ажойиб ўтказишди ва учинчи ўринни эгаллаб Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишди.
"Лестер"дан янги юриш...
"Биз курашишга тайёрмиз. Ҳар бир учрашувда ҳар бир тўп учун кураш - мен учун жуда муҳим" - дейди Клаудио Раньери. ОАВ Раньерини "Стэмфорд Бриж"дан Грециягача турли танқидлар билан кузатиб қўйди. Мутахассис эса ҳар доимгидек, юзида табассум билан Англияга қайтди.
Раньери ва "Лестер" эртакда бўладиган воқеаларни амалга оширди. Мўжиза жамоанинг иродаси туфайли юз берди.
Клуб афсуски ўзининг асосий юлдузларидан бири Н’Голо Канте билан хайрлашди, унинг ўрнига "Ницца"дан Напалмис Менди харид қилинди. 16 млн. фунт эвазига ЦСКА ҳужумчиси Ахмад Муса "тулкилар" сафига қўшилди. У Варди билан ҳужум чизиғида бирга ҳаракат қилади, уни ажойиб тезлиги учун харид қилишди.
Янги мавсумда Клаудио Раньери жамоасига бўлган эътибор аввалгисидан юқорироқ бўлади.
"EPL MANAGER"да янги мавсум
Англия Премьер-лигаси билан бирга янги фентези-футбол "EPL MANAGER" лойиҳаси ишга тушади. Бутун дунёдаги мухлислар ўз жамоасини тузиб, турли лигаларда иштирок этиб, қимматбаҳо совринларни қўлга киритиши мумкин.
Биринчи тур учун таркиб йиғиш 13 август куни 15:30да тўхтатилади. Бу вақтгача сиз Премьер-лиганинг 15 футболчисидан (11 асосий ва 4 захира) жамоа йиғишингиз керак.
Биринчи турдан бошлаб сиз инглиз футболини ҳаммадан яхшироқ тушунишингизни исботлашингиз мумкин. Айни дамда Осиё очиқ чемпионатига иштирокчилар қабул қилинмоқда:
Биринчи ўрин учун соврин - Samsung Galaxy S7 Edge смартфони
Иккинчи ўрин учун соврин - Huawei P9 смартфони
Учинчи ўрин учун соврин - Samsung Gear 2 смарт соати
Ушбу совринлар учун турнир 13 августдан 10 сентябргача бўлиб ўтади (1-дан 4-тургача).
Фентези-футбол бўйича Осиё очиқ чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилинг!
Comments