Latest news

20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  3 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  0 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  8 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  3 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  14 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0 15:32"Эскиларнинг бир гапи бор: менга ўртадаги ўйинчиларни айт, мен сенга жамоанг қандайлигини айтаман". Вадим Абрамов "Динамо" легионерларидан норози  4 15:04Давид Вилья "Атлетико"га қайтди  7

Нилуфар Қудратова: "Фақат ва фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз" News

Нилуфар Қудратова: "Фақат ва фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз"

Хабарингиз бор, бугун Зомин шаҳрида аёллар футболи бўйича VI Ўзбекистон Суперкубок учрашуви бўлиб ўтади.

“Зомин” стадионида ўтган мавсум Ўзбекистон кубогини қўлга киритган Тошкентнинг “Бунёдкор-W” клуби мамлакат чемпиони Қаршининг “Севинч” жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув олдидан “Севинч” ҳужумчиси Нилуфар Қудратованинг уйин олди фикрлари билан кизикдик.

“Бугунги баҳс мавсумдаги дастлабки учрашув саналади ва карантиндан сўнг футболчиларнинг ўйнида пасайиш кузатилади. Индивидуал машғулотга қараганда, жамоавий шуғулланишнинг самараси кўпроқ.

Бўлажак беллашувга жамоамиз руҳан тайёр ва футболни жудаям соғинган. Ўтган йилги учрашувда мағлуб бўлган эдик ва бугун фақат ва фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. “Севинч”да жамоа тақдирини битта футболчи ҳал қилмайди, биз жамоавий ўйин кўрсатамиз, қисқа муддатли тайёргарликка қарамасдан жамоа руҳан ва жисмонан тайёр деб ўйлайман”, – деди Қудратова.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика