Latest news

19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:35Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли транлсяция)  18 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 19:00Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" 5:0 (матнли трансляция)  75 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  53 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13

Николай Валуев ўзбек боксидаги ўзгаришлар ҳақида изоҳ берди News

Николай Валуев ўзбек боксидаги ўзгаришлар ҳақида изоҳ берди

Бир неча кун аввал Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов Куба бокс мактаби асосчиси бўлган Бокс федерациясининг янги маслаҳатчисини жамоатчиликка тақдим этган эди.

Ўтган ҳафтада Карлос Вильянуэва ишчи гуруҳ бошчилигида республика ҳудудларига танишув сафари билан борган эди.

Кубалик мутахассис бокс бўйича спорт мактаблари ва спорт-таълим муассасаларида яратилган шарт-шароитларга эътибор беради. Қашқадарё, Навоий ва Самарқанд вилоятларида тренерлар иштирокида долзарб масалалар муҳокама қилинган ҳолда ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Сакен Полатов янги маслаҳатчи фаолиятини шарҳлар экан, шундай деди: «Назаримда, Карлос жуда мутаносиб стратегияга эга. Жойларда узлуксиз ва баъзан мунтазам ишламасдан туриб, бокснинг барқарор ривожланишига эришишнинг иложи йўқ. Ҳа, Ўзбекистон бокснинг энг кучли давлатлари қаторида муносиб ўрин эгаллайди, аммо бу энг йирик натижа, деб ким айтади? Ишончим комилки, янги мутахассисимиз натижаларни сезиларли даражада оширишга ёрдам беради».

Ҳар учала вилоятда Бокс федерацияси делегацияси ёш спортчилар билан учрашувлар ўтказди ва Карлос Вилянуева мураббийлар штабига тавсиялар бериб, ишни ташкил этиш бўйича ўз қарашларини тақдим этиб, бўлажак чемпионларни тайёрлашнинг янги усулларини билан бўлишди.

Россиялик спортчи ва сиёсатчи Николай Валуев ички боксни ислоҳ қилиш борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди: «Ўзбекистонлик ҳамкасбларимни табриклайман. Офарин, тўғри иш қилинди, Куба мактаби совет мактабидан чиққан. Ўзбекистон ҳақида гапирадиган бўлсак, уларнинг боксчилари халқаро мусобақаларда юқори савияда натижалар кўрсатишмоқда. Айни дамда, ҳар қандай спорт тури тизимга муҳтож, дўстларимиз ҳам шундай йўлдан бораётгани қувонарли. Жисмоний маданият асосларини том маънода болалар боғчасидан жорий этиш лозим, лекин кўпроқ даражада, албатта, ўрта ихтисослик босқичидан бошлаб, Россияда бу тизим қисман тарк этилган, аммо унинг баъзи элементлари ҳозирда тикланмоқда.

Бу борада мамлакат раҳбариятининг ўрни катта, деб ўйлайман. Бу спорт тизимини, жумладан, мактаб таълими даражасида ривожланишини рағбатлантиришнинг ягона йўли. Фақат бу ҳолатда, натижа учун қайғурадиган иштиёқли одамлар маълум бир спорт турининг бошида туриши шарти билан тизим изчил ва самарали бўлади. Ўйлайманки, Ўзбекистонда ҳаммаси бир вақтга тўғри келди».

Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистонда боксчиларни тайёрлашнинг Миллий стандарти ишлаб чиқилиб, уни Ўсмирлар спорт мактаби, бокс мактаблари ва олимпия захиралари коллежларида жорий этиш режалаштирилган. Бу янги юлдузлар номларини кашф қилиш йўлидаги самарали танлов учун қўшимча туртки беради.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика