Latest news

11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  0 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  0 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  11 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  0 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  20 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24

Никола Лазаревич: "Биз эйфорияда эмасмиз" News

Никола Лазаревич: "Биз эйфорияда эмасмиз"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Нефтчи" (3:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Никола Лазаревич матбуот анжуманида қатнашди.


"Биринчи навбатда "Нефтчи" бугун бизга сюрприз қилди. Рақибни ўрганганимизда бошқача тактикага тайёрлангандик, аммо улар бугун бошқача услубда ўйнашди. Ўйлашимча йигитларим вазифани тўлиқ бажаришди", - деди Лазаревич.  

- ПФЛ талқинига кўра март ойининг энг яхши мураббийи деб топилдингиз...

- Ушбу соврин учун ПФЛга раҳмат айтаман. Лекин бу соврин фақат меники эмас, бу бутун жамоанинг ютуғи. 

- "Қизилқум"даги ёшлар Туропов ва Кенжаевни асосий таркибда ҳам кўрамизми?

- Албатта, улар ҳозирча ёш футболчилар. Машғулотлар вақтида жуда яхши ишлашмоқда. Тез орада уларга имконият берамиз. Улар майдонга тушишга тайёрлар. 

- "Қизилқум" ҳамон биринчи ўринда бормоқда, жамоа мавсумни қайси ўринда тугатади деб ўйлайсиз? 

- Биз эйфорияда эмасмиз. Биз ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз. Бу мавсумда исталган жамоа исталган жамоани юта олади. 

- Йирик ғалаба бўлишини кутганмидингиз?

- Бугун йирик натижани кутмагандим. Қийин баҳс бўлишини кутгандим.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика