Latest news

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  11 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Ниҳоят "Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро" лойиҳаси бўйича ҳукумат билан келишиб олди News

Ниҳоят "Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро" лойиҳаси бўйича ҳукумат билан келишиб олди

Қурилиши режалаштирилган объеклар зичлиги борасида узоқ давом этган "жанг" якунланди.

Ёдингизда бўлса, бундан икки йил аввал Афсонавий "Сан-Сиро": пайдо бўлиши, хўжайинлари ва "Узуклар ҳукмдори" ҳақидаги мақолани эътиборингизга тақдим этган эдик. Орадан йиллар ўтиб, ниҳоят Милан клублари ўртасидаги муаммолар ҳал бўлмоқда...


"Миланда "Сан-Сиро" стадионининг янги кўриниши қандай бўлишини аниқлаб олишди", — деб эълон қилди мэр Беппе Сала. Унинг айтишича, ҳукумат вакиллари "Интер" ва "Милан" билан аренанинг қайта таъмирлаш ишлари бўйича келишувга эришган. Шунингдек, шаҳар мэри аниқлик киритдики: клублар маъмурият томонидан тақдим этилган амалдаги техник-иқтисодий асослардан ҳамда шаҳарсозлик режасидан четга чиқмасликка ва Сар-Сиро туманини спорт ва кўнгилочар воқеалар учун мўлжалланган яшил ҳудуд сифатида ривожлантиришга рози бўлишган.


Клублар икки хил вариантдаги лойиҳаларни тақдим этишган — "Черков" ва "Ҳалқалар". Катта эҳтимол билан, айнан биринчи вариант танланади. Аммо у тўлиқлигича лойиҳадаги каби кўринишда бўлмайди. Кўплаб савдо марказлари ва офислар қурилмайдиган кўринади... Бироқ ҳозирча лойиҳадаги деталларнинг катта қисми номаълумлигича қолмоқда.


Қурилиши режалаштирилган объектлар зичлиги дастлабки лойиҳада "Спорт ва ўйин-кулгу" категорияси учун белгиланган чекловдан 28 пунктга чиқиб кетаётганди — клублар 36 пунктни ҳудуд категориясини ўзгартириб, "Кўп функцияли қурилиш"га "айлантиришни" кўзлаганди. Айнан шу жиҳат музокараларда асосий муаммога айланди. Шунинг учун клублар анча вақтгача "оёқ тираб туриб олганди" — инвестиция ҳажми (1,2 млрд евро)дан келиб чиқиб қурилишдаги объектлар зичлигини ошириш зарур деб ҳисобларди. Бироқ якунда таслим бўлишди ва аста-секин талабларини камайтириб боришди. Иш охири қурилишнинг ҳозирги категориясининг юқори чегарасида — 35 пунктда тўхташди.

Аренанинг ташқи кўриниши ким мезбон сифатида ўйнашига қараб, рангини ўзгартиради (дербида эса — ким расмий мезбон бўлишига қаралади). 

Бироқ бу жараён жуда тез амалга ошиши ва қайта таъмирлаш ишлари жадал суратда олиб борилиши анча қийин масала. Беппе Сала Олимпиада-2026 очилиш маросими эски "Сан-Сиро"да бўлишини талаб қилди ва қолганлар бунга рози бўлишди.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика