Latest news

17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  0 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  1 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  3 16:12Ханси Флик: "Қасос олиш ҳақидаги гаплар менга ёқмаяпти"  1 15:51Хаби Алонсо: "Ғалабага тайёрланяпмиз"  3 15:10Аденис Шала: "Ўзбек футболи Македония ва Косовога нисбатан анча устун. Канте мени ниҳоятда ҳайратда қолдирди"   1 14:59Ибрагимович "Аякс"га ўтишга яқин  1 14:28Депай ёзда эркин агентга айланиши мумкин  0 14:01"Челси" Беллингемни нишонга олди. "Реал" бунга муносабатини билдирди  8 13:37ПСЖ хавбеки Туркияга йўл олиши мумкин  1 13:14“Челси” футболчиси Лондоннинг бошқа бир клубига ўтиши мумкин  3 12:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  42 12:55"Манчестер Сити" "Болонья" ҳимоячисини нишонга олди  0 12:25U-23 Осиё чемпионати 2-тур олдидан: Бугун муҳим ўйин бор  1 11:58"Барселона" Рэшфордни МЮдан 30 млн еврога сотиб олмоқчи  5

Неймарнинг янги мавсумда қайси жамоада ўйнаши аниқми? News

Неймарнинг янги мавсумда қайси жамоада ўйнаши аниқми?

"Барселона" раҳбариятига Неймарни кетиши ҳақида огоҳлантириш бўлган, аммо улар бунга ҳеч қандай реакция қилишмаган, дея хабар бермоқда "Sport.es" нашри.


Неймар масаласи бўйича июль ойининг бошларида "Барселона" раҳбариятига маълум қилишган. Бироқ каталонияликлар футболчи ПСЖга ўтаётгани ҳақидаги гапларга парво қилишмаган. Сабаби, улар ПСЖ клуби Неймарнинг шартномасида кўрсатилган 222 миллион еврони тўлашларига ишонишмаган.

Матбуот Неймарни ПСЖга ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалгач, "Барселона" президенти ҳамда Неймар ўртасида таътилдан кейин учрашув бўлган. Бунга қадар эса Неймарнинг отаси ПСЖ вакиллари билан фаол музокара ўтказган ва шахсий шартнома борасида келишувга эришган.

Неймар эса "Барселона" президенти билан бўлган суҳбатда жамоада қолиши ҳақида ҳеч нарса демаган.
Кейинчалик эса "Барселона" ташвишга туша бошлаган. Шундан сўнг жамоа футболчилари Неймарни қолишга кўндиришга уринишган.
Аввалига улар буни уддаладик деб ўйлашган, аммо футболчи барибир ПСЖга ўтиш эҳтимоли катталигича қолмоқда.

Тез орада ҳаммаси расман маълум бўлиши кутилмоқда.
Испания нашрларининг ёзишича, Неймар катта эҳтимол билан келаси мавсумни Ла Лигада бошламайди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика