Latest news

17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  1 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  2 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  7 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  2 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  12

Неймарнинг “дубл”и “Барселона”га “Ювентус” устидан ғалаба келтирди News

Неймарнинг “дубл”и “Барселона”га “Ювентус” устидан ғалаба келтирди

Халқаро чемпионлар кубоги мусобақасида “Барселона” футболчилари Италия чемпиони “Ювентус”ни таслим этишди.

Учрашувнинг 15-дақиқасида жамоадошлари бошлаган ҳужумни Неймар кучли ва аниқ зарбаси билан Буффон қўриқлаётган дарвозанинг “тўққиз” лигига жойлаб қўйган бўлса, орадан ўн дақиқа ўтар-ўтмас яна ўша тиниб тинчимас бразилиялик футболчи туринликлар ҳимоя қўрғонини бир ўзи “янчиб” ўтиб, иккинчи бор Буфффони ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур қилди. Иккинчи бўлим ўрталарида бурчакдан узатилган тўпни “Юве” фахрийси Кьеллини боши билан дарвозага аниқ йўллади -1:2.

Шу тариқа Вальверде қўл остида дастлабки  учрашувни “Барса” ғалаба билан бошлади.

Халқаро чемпионлар кубоги.

«Ювентус» - «Барселона» - 1:2 (0:2)

Нью-Жерси,  «Мет Лайф» стадиони. 82104 томошабин.

Голлар: Неймар 15, 26, Кьеллини 63.

«Ювентус»: Буффон (Шесны 46), Барцальи (Кьеллини 46), Лихтштайнер (Де Шильо 46), Бенатия (Мандрагора 69), Хедира (Ринкон 46), Маркизио (Пьянич 46), Асамоа (Сандро 60), Лемина (Дибала 59), Стураро (Дуглас Коста 59), Бентанкур (Куадрадо 60), Мандждукич (Игуаин 60).

Бош мураббий: Массимилиано Аллегри.

«Барселона»: Силлессен (Ортола 52), Пике (Марлон 51), Динь (Альба 46), Маскерано (Умтити 52), Иньеста (Аленья 51), Ракитич (Д. Суарес 46), Видаль (Семеду 46), Сампер (Бускетс 46), Месси (Туран 46), Неймар (Роберто 46), Алькасер (Л. Суарес 46).

Бош мураббий: Эрнесто Вальверде.

Огоҳлантириш: Видаль 35, Маркизио 43.

Ҳакам: Журишевич (АҚШ).



Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика