Latest news

19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  3 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   3 17:47Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0 (матнли трансляция)  29 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  4 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8

Неймар Хорватияга учралган аламли мағлубиятдан кейин нималар деди? News

Неймар Хорватияга учралган аламли мағлубиятдан кейин нималар деди?

ЖЧ-2022 чорак финали мусобақанинг асосий фаворити Бразилия ТЖ Хорватияга пенальтилар сериясида ютқазиб, мусобақа билан эрта хайрлашди.

Мазкур баҳсдан кейин “пентакампеонлар” сардори Неймар ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.

“Ҳозир гапириш мушкул. Бошимда кўп нарсалар айланмоқда, аммо кийим алмаштириш хонасида бу вазият бизга нимани ўргатгани ҳақида гаплашдик. Бизда жуда аҳил, қувноқ, хушчақчақ жамоа бор, аммо бугунги куни хурсандчилик олиб келмади ва қайғули бўлди.

Афсуски, ноҳақ ўйин туфайли мусобақа билан хайрлашдик. Энди дам олиш, яқинларни қучоқлаш вақти келди. Ҳозир фақатгина улар бизга тасалли бера олади.

Бироз бутун цикл, ўтказган кунларимизга тўхталмоқчиман. Барчаси шунчалик тез рўй беридики, бундан максимал тарзда фойдаланишингиз керак. У ёки бу футболчининг терма жамоадаги фаолияти якунланади, ёшлар эса келади. Бу ерда кўплаб дўстлар орттирдим, жамоанинг бир бўлаги бўлганимдан хурсандман, барча билан фахрланаман.

Афсуски, бу таркиб билан ғолибликни қўлга кирита олмадик, аммо шунақаси бўлиб туради. Ҳозир хафамиз ва қайғудамиз, барчага таскин берадиган сўз топиш қийин”, дейди Неймар.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика