Latest news

01:18Родри. Футбол мавжудлиги учун шукрона айтаман (мутолаа учун)  0 00:40Европа Лигаси. Жарима майдончасида ёлғиз қолган Кевин Маккалистер "Рома"ни ранжитди  9 00:36Европа Лигаси. "Манчестер Юнайтед" - ПАОК: Асосий таркиблар маълум  0 23:59Дешам нима сабабдан Килиан Мбаппени термага чақирмаганини айтди   2 23:55Ибрагимович Флорентино Пересга: "Респект"   1 23:42Алаба тўп билан машғулотларга киришди  0 23:30Эрнан Креспо "Ал Айн"дан кетди!  0 23:22"Милан" Рейндерс билан шартномани узайтириш бўйича ишларни олиб бормоқда  0 23:15Мусаев — Россия Премьер-Лигасининг октябрь ойидаги "Энг яхши мураббийи"!  3 23:04"Интер" ва "Ювентус" бир ҳимоячига қизиқиб қолди  0 22:53Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин"  10 22:37Вадим Абрамов: "Футбол бизни жазолади"  4 22:28Европа Лигаси. "Галатасарой" - "Тоттенхэм": Асосий таркиблар маълум  2 22:10Ямаль 21 ёшгача бўлган футболчилар рейтингида етакчи  13 21:50Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома": Шомуродов асосий таркибда  9

Неймар — “Реал”га ўтадими? Май ойидаги миш-мишлар... News

Неймар — “Реал”га ўтадими? Май ойидаги миш-мишлар...

“Реал” президенти Флорентино Перес жамоада Неймар – Салоҳ – Роналдудан иборат ҳужумчилар учлигини тузишни хоҳлаяпти.

Бу таҳминан — 460 миллион еврони ташкил этади. Нима деб ўйлайсиз, ё бу сумма камми?!

Европада ички чемпионатларнинг ҳаммаси ҳам ҳали тугагани йўқ. Қолаверса, ёзги трансфер ойнаси ҳам очилмади. Бироқ, баъзи футболчилар клубини ўзгартириши ҳақидаги миш-мишлар тарқалишга улгурди. Бу трансфер ойнаси қайноқ янгиликларга бой бўлади, шекилли! Бугун сизлар билан май ойида тарқалган турли миш-мишлар ҳақида суҳбатлашамиз.

Испания
Энг қизиқ мавзу — «Реал»! Испания ОАВ маълумотларига қараганда, «қаймоқранглилар» президенти  Флорентино Перес Неймар – Салоҳ – Роналду учлигини тузмоқчи экани ҳақида айтган. Мадридликлар бразилиялик учун 260 миллион евро, мисрлик ўйинчи учун эса 200 миллион евро тўлашга тайёр. Клуб бу йўлда Гарет Бэйл, Карим Бензема, Матео Ковачич, Дани Себальос ва Хесус Вальеходан ҳам воз кечишини маълум қилган. Бразилиялик ҳам Роналду билан бир жамоада ўйнашга қаршилиги йўқ. Неймарнинг отаси эса аллақачон агент Пини Захавига трансферни амалга оширишда ёрдам сўраб мурожаат ҳам қилди. Аммо ПСЖ Неймарни, «Ливерпуль» эса Салаҳни сотиш нияти йўқ.
«Барселона» ҳам жим ўтирмаяпти. Испания Чемпионлар президенти Хосеп Мария Бартомеу ҳамкасби, «Атлетико» раҳбари Энрике Сересога 100 миллион евро эвазига Антуан Гризманни сотиб олмоқчи экани ҳақида ҳабар берган. «Атлетико» бошлиғи эса бундан норози бўлиб, французнинг ўрнига бошқа номзод излашга тушди. Айнан шу туфайли жамоага «Манчестер Сити» форварди Серхио Агуэро қайтиши мумкин. Мадрид клуби раҳбарияти аргентиналикнинг вакиллари билан алоқага чиқди, лекин Серхио ҳали аниқ бир қарорга келмади.

Шунингдек, «Барселона» ўз тарбияланувчиси бўлмиш Тьяго Алькантарани «Бавария»дан қайтариб олиш ниятида. Маълумотларга қараганда, терма жамоа ярим ҳимоячиси немис клубидаги ўрнидан мамнун эмас. Эслатиб ўтамиз, 2013 йил «Барса» Тьягони 25 миллион евро эвазига сотиб юборган эди.  


Англия
Англия Премьер-лигасида «Манчестер Юнайтед» трансферлар сериясини режалаштирмоқда ва бу борада «Манчестер Сити»ни йўлидан олиб ташламоқчи. Инглиз ОАВ маълумотларига қараганда, «Шахтёр» ярим ҳимоячиси Фред учун кечаётган курашда «Юнайтед» клуби «Сити»дан устунлик қилмоқда. Украина клуби бразилияликни 57 миллион еврога сотмоқчи. Бундан ташқари, Жозе Моуриньо жамоасига «Лацио» ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савични ҳам олиб ўтмоқчи. Манкунианликлар Рим клубининг шартларига кўнишди ва 90 миллион евро тўлашга розилар. Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» баъзи ўйинчиларини ҳам сотиб юбориш ниятида. Ҳимоячи Эрик Бейи ва ҳужумчи Антони Марсьялга «Челси» қизиқиш билдирмоқда. Бироқ Лондон клубининг рақиблари талайгина. «Арсенал» Бейига, «Ювентус», ПСЖ, «Рома», «Тоттенхэм» ва «Атлетико» эса Марсьяль учун рақобатлашмоқда.    

АПЛ жамоаларига «Лион»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Набиль Фекир зарур. Франция матбуоти хабарларига қараганда, «Челси» бу ўйинчи учун бўлаётган курашда «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед» ва «Атлетико»дан бироз олдинда.

«Арсенал» Бейидан ташқари, «Боруссия» ҳимоячиси Сократис Папастатопулосга ҳам «кўз тикмоқда». Ушбу ўйинчининг амалдаги шартномаси якунланишига бир йил қолди. Шунинг учун ҳам, грецияликнинг нархи 20 миллион евродан кўтарилаётгани йўқ. «Манчестер Юнайтед», «Челси» ва «Ювентус» ҳам Сократис билан боғлиқ жараённи кузатишмоқда.  
«Манчестер Сити» эса «Наполи» ярим ҳимоячиси Жоржиньо ва ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени нишонга олган. Аммо, иқтидорли французни сотиб олиш осон бўлмайди, чоғи… «Сити» клуби «Байер» ўйинчиси Леон Бэйлини ҳам кўзламоқда. Яя Туре эса «Ман Сити»дан кетади. У кейинги фаолиятини  «Эвертон», «Бёрнли» ёки «Хаддерсфилд Таун»да давом эттириши мумкин.

«Саутгемптон» жамоаси «Спартак» форварди Квинси Промесга қизиқмоқда. The Sun шу ўринда голландиялик давралар оралиғида инглиз клубига бориб қўшилишга қарши бўлмаганини ёдга солди. Трансфер ойнасининг сўнги кунида, москваликларга 35 млн фунт стерлинг миқдоридаги таклиф келиб тушган. Аммо «Спартак» Промесни сотган тақдирда, унга ўринбосар топиб улгурмаслиги туфайли трансфер амалга ошмай қолганди.

Қўшимча қилиб РФПЛнинг қатор футболчилари ҳам чемпионатни тарк этишлари мумкинлигини айтиб ўтиш лозим. Фернандо хизматлари «Челси», «Тоттенхэм» ва «Эвертон»ни, Фёдор Смолов эса «Вулверхэмптон» ва «Фулхэм», Сердар Азмун – «Эвертон», «Фулхэм», «Вулверхэмптон», «Лестер», ва шотландиянинг «Селтик» клубини қизиқтириб қўйган.


Италия
“Ювентус” майдонда ҳам, трансфер бозорида ҳам Италиянинг етакчи жамоаси ҳисобланади. Турин клуби ёзда бир нечта янги ўйинчиларни сотиб олишини маълум қилди. Италия ОАВ маълумотларига қараганда, “Кекса синьора” ҳужумчи Альваро Моратани қайтариб  олиш ниятида. Испаниялик эса арзимаган пул эвазига бўлса ҳам, “Челси”ни тарк этиш нияти борлигини айтган. “Ювентус” Мората билан шартнома имзолашга рози бўлди, энди “Челси” билан келишиш қолди, холос. Бироқ, туринликлар ҳужумчи учун 68 миллион евро тўлаш ниятлари йўқ. Лондон клуби эса вақтида Моратани шу нархга сотиб олганди.

Ярим ҳимоячилар Эмре Жан (“Ливерпуль”) ва Жакомо Бонавентура (“Милан”) ҳам “Ювентус”га ўтиши мумкин. Жан яқин кунларда Турин клуби билан 5 йиллик шартнома имзолайди (эркин агент сифатида). Унинг бир йиллик маоши 6 миллион еврони ташкил этади. Бонавентура — 25 миллион евро. “Ювентус” миланликлар билан келишиши осон бўлмайди, чоғи...

“Милан” ҳам “Арсенал” ярим ҳимоячиси Жек Уилшерни кўзлаб турибди. Эслатиб ўтамиз, мавсум сўнгида ўйинчининг Лондон клуби билан тузган шартномаси ўз ниҳоясига етади.
“Наполи” эса “Спортинг” дарвозабони Руй Патрисиу ва “Марсель” ярим ҳимоячиси Флорьян Товенга диққатини қаратган. Италия клуби 30 ёшли португалиялик голкипер учун 15-20 миллион евро тўлашга тайёр. Товен ҳақида эса ҳали ҳеч қандай маълумот йўқ. Бироқ, 25 ёшли футболчи яхшигина нархга баҳоланиши аниқ.  

Бошқа мамлакатлар
Агар ПСЖ бўлмаса, трансфер бозори ҳам ҳувуллаб қолса керак. Неймар, унинг отаси ва агенти Франция клуби раҳбариятини бразилияликни “Реал”га ўтишига кўндиришса ҳам, ПСЖ бундан кучсизланиб қолмайди. 1 Лига Чемпионлари бир-бирлари билан пул борасида ҳамон жанжаллашмоқда. Маълумотларга қараганда, парижликлар “Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенга қизиқмоқда. ПСЖ даниялик учун “шпорлар” ҳисобига 100 миллион фунт стерлинг (таҳминан 113,5 миллион евро) ўтказиб беришга тайёр.
Шуниндек, “Шальке” ярим ҳимоячиси Максимилиан Майер ҳам Парижга кўчиб ўтиши мумкин. Бу ўйинчи нафақат майдондаги ҳаракатлари билан, балки агенти йўқлиги билан ҳам ПСЖни ўзига қарата олди. Бундан ташқари, “Ливерпуль”, “Барселона” ва “Арсенал” клублари ҳам бу футболчи билан қизиқмоқда.

Уэйн Руни ва Фернандо Торрес Америка томон саёҳатга отланмоқда. Инглиз ҳужумчиси “Ди-Си Юнайтед” таклифини қабул қилди. “Эвертон” бу трансфер учун 14 миллион еврони қўлга киритади. Испаниялик эса “Чикаго Файр” билан шартнома имзолашига бир неча қадам қолди, холос. Торреснинг “Атлетико” билан тузган шартномасининг муддати ўз ниҳоясига етмоқда. Кейин эса у МЛСга кетиб, у ерда тажриба орттириб, йўғе кўпроқ пул орттириб, янги мамлакатда ютуқларга эришиш ниятида.

Туркияликлар эса РФПЛнинг 2та ўйинчиси — Ахмед Муса ва Неманья Пейчиновични сотиб олишни режалаштирмоқда. Туркия ОАВ сўзларига қараганда, “Галатасарой” клуби “Лестер”нинг нигериялик форвардини ижарага олиш учун ҳаракат қилмоқда. Истанбул клуби Муса уларнинг жамоасида бир мавсум майдонга тушиши учун 3,5 миллион евро таклиф қиляпти. Пейчиновичга эса “Фенербахче” давогарлик қилаётганди, бироқ ҳимоячи чемпион “Локомотив”да қолишни афзал кўрмоқда.

“Барселона” афсонаси Андрес Иньеста ёзда каталонияликлар клубини тарк этишини эълон қилганди. Аввалига Андрес Хитой томон йўл олади дейишаётган бўлса, энди бу курашда Япониянинг «Виссел Кобе» клуби фаворитга айланди. Японлар Иньестага яхшигина маош — йилига 30 миллион евро таклиф қилишмоқда.  

Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика