Неймар ПСЖ билан янги шартномаси ҳақида гапирди
27 apr 2021 19:45
News
Неймар ПСЖ билан янги шартномаси ҳақида гапирди
Чемпионлар лигаси 1/2 финалидан ўрин олган “Ман Сити”га қарши баҳс олдидан парижликлар форварди Неймарга келажаги борасида савол берилди.
“Бу ҳақда охирги ўйиндан кейин гаплашдим. Фикримча, бошқа нарсани айтишнинг ҳожати йўқ. Менда амалдаги шартнома бўйича ҳали вақт бор. Ҳамма учун энг яхшисини қилишни хоҳлаймиз. Мен бу ерда аллақачон бахтлилигим ва ўзимни аввалги мавсумларга қараганда анча яхши ҳис этаётганимни айтгандим.
Айрим жиҳатларни яхшилай олдим. Баъзи нарсалар туфайли эса қийналдим. Бироқ, доимо кўп меҳнат қилдим ва профессионаллигимни сақлаб қолдим, айримларнинг менга нисбатан фикри эса бунинг акси бўлганди”, дейди бразилиялик.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Comments