Latest news

12:30"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси ЕЧЛда рекорд ўрнатди  7 12:03Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бири фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 11:35"Челси" юлдуз ҳужумчини сотиб олмоқчи. Трансфер учун эҳтимолий сумма маълум қилинди  1 10:25Аёллар Осиё кубоги. Филипинга мағлуб бўлдик, бироқ ЖЧга чиқиш йўлланмасини сақлаб қолдик  19 09:40Суперлига. Бугун Андижон ва Бухорода учрашувлар бор  7 09:14Sofascore. Шомуродов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?   4 08:46Чемпионлар лигаси. Ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди  23 08:30Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 1:2   0 08:18Ироқ чемпионати. "Арбил"дан навбатдаги ғалаба, Темировдан навбатдаги гол  3 07:50КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси. Месси ва "Интер Майами" мусобақадан чиқиб кетди  12 07:21Аёллар футболи. Бугун терма жамоамиз тарих яратиши мумкин   3 03:10Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль"дан супер камбек, "Бавария"да яна йирик ҳисоб, "Атлетико" ютқазди, бироқ...  36 03:02Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди  54 02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  10 02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  7

Неймар Мессини ортда қолдирди News

Неймар Мессини ортда қолдирди

ПСЖ ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар КОНМЕБОЛ минтақасида ЖЧ-2018 саралаш босқичининг энг яхши футболчиси бўлди.

Унинг саралаш давомидаги "InStat Index" статистик маркази бўйича кўрсаткичи 366 баллни ташкил этди. Иккинчи поғонадан Лионель Месси (Аргентина) жой олди - 354 балл, учинчи ўрин эса 315 балл тўплаган Алексис Санчес (Чили)га насиб этди.


Шунингдек, бразилиялик энг кўп зарба берган футболчи ҳам бўлди. ПСЖ форварди 90 дақиқа давомида дарвоза томон ўртача 4.3тадан зарба берди. Месси эса 3.7тадан зарба йўллади. Бундан ташқари, рақибни алдаб ўтиш борасида ҳам Неймарга етадигани топилмаган (256 - ўртача 90 дақиқада 17.8 маротаба алдаб ўтиш). Бразилия терма жамоасининг бу борадаги бир ўйинга ўртача кўрсаткичи 47.1 бора алдаб ўтиш. Неймар ўзига нисбатан ишлатилган қўполликлар борасида ҳам етакчи (80 - 90 дақиқада ўртача 5.6та қўполлик). Бу борада иккинчи Колумбия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо бўлди (саралаш давомида 52 бор).


Аргентина терма жамоасининг энг яхши ўйинчиларидан бири Николас Отаменди бўлди. У рақибдан тўпни олиб қўйиш борасида етакчилик қилди (123 - 90 дақиқада ўртача 7.8та олиб қўйиш). Шунингдек, Отаменди ҳимояда яккакурашларни ютишда ҳам энг яхши кўрсаткич қайд этди (168 - 90 дақиқада ўртача 10.6та).

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика