Неймар коррупцияда айблангани учун судланади
		
		27 jul 2022 19:27
        News	
	 
				 
				Неймар коррупцияда айблангани учун судланади
Неймар жаҳон чемпионатига бир неча ой қолганда "Барселона" билан шартномаси бўйича коррупцияда айбланган ҳолда судланади.
Бразилия суперюлдузи тўққиз йил олдин "Сантос"дан 71,5 миллион фунт стерлинг эвазига Каталония клубига кўчиб ўтди ва бу футболдаги энг катта трансферлардан бири бўлди. Ушбу трансфер амалга ошишида ўша пайтдаги клуб президенти Сандро Россел, шунингдек, футболчининг отаси ва "Сантос"нинг собиқ директори иштирок этган.
Неймарга нисбатан 40 фоизга яқин ҳуқуқларга эга бўлган DIS футбол маркетинги компанияси томонидан етти йил аввал шикоят билдирилганди. Улар футболчи, унинг вакиллари ва оиласи томонидан алданганини даъво қилишган. DIS компанияси 2016 йил "Барселона" ва Неймар ФИФА қоидаларини бузди ва трансфер бозоридаги эркин рақобатни ўзгартирди", дея таъкидлаганди. Айбловга кўра, 2013 йилги трансфер пайтида 7 млн фунт-стерлинг солиқ тўлашдан бўйин товланган.
Суд жараёни октябрь ойида бўлиб ўтади, Неймарга икки йиллик қамоқ ва 8.4 млн фунт жарима жазоси қўлланилиши мумкин.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments