Latest news

16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  1 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  0 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  2 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  6 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  11 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  17 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  12 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  1 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  65 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  6

Неймар ҳаммадан зўр…ми?! News

Неймар ҳаммадан зўр…ми?!

Йиллар ўтади ва биз Рио-2016 Олимпиадаси аввало, боксчиларимизнинг тарихий ғалабалари билан ёдга оламиз - бунга шубҳа йўқ.

Мусобақа мезбонлари учун эса, Бразилия футбол терма жамоасининг ниҳоят, Олимп чўққисини ҳам забт этгани унутилмас воқеа бўлгани аниқ. Ҳа, мамлакат миллий жамоасининг жаҳон чемпионатида нақ 5 марта ғолиб чиққанини айтиб мақтанадиган бразилияликлар ҳар 4 йилликнинг энг йирик спорт анжуманида қўлга киритилажак «футболча» олтин медални узоқ кутишди. Мана, бу йил уларнинг орзулари ушалди ва катта муваффақиятнинг асосий ижодкорларидан бири - Неймарни даҳолар даҳоси даражасига чиқариб қўйишди. Хусусан, статистика билимдонлари 24 ёшли ҳужумчининг шу пайтгача қайд этган натижаларини асос сифатида олиб, уни алоҳида эътироф эта бошлашди. Тўғрироғи, Неймар ва бошқа даҳоларнинг 24 ёшгача бўлган даврда мамлакат миллий жамоаси билан эришган муваффақиятларини ўзаро солиштиришдан чарчамаяптилар. Хўш, кимнинг кўрсаткичлари салмоқлироқ, тарози палласи ким томонга оғмоқда? Жавоб - қуйидаги мақолада.

НЕЙМАР 24 ёшида

Бразилия терма жамоаси таркибида 72та ўйин, 48та гол

Ўртача маҳсулдорлик: 1та ўйинда 0,67та гол

Ютуғи: Конфедерациялар кубоги-2013 ғолиби

Айни пайт кўпчилик бир гапни ишонч билан таъкидлаяпти: «Неймар Россия мундиали-2018да энг ёрқин юлдузлардан бирига айланади». Мана, навбатдаги  ЖЧ саралаш босқичини ўта суст бошлашган «пентакампеонлар» Олимпиададаги зафардан сўнг мутлақо «уйғониб», Жанубий Америка гуруҳида ўзларига муносиб поғонага кўтарилиб олдилар. Неймар эса терма жамоада тобора маҳсулдорлик даражасини оширмоқда. Ҳужумчи ҳозирнинг ўзида голлари сони бўйича буюк Зикога етиб олди. Ваҳоланки, афсонавий ярим ҳимоячи бутун фаолияти давомида 48та гол урган, тўғри, у бундай натижага худди Неймар каби айнан 72та ўйинда эришган. Хуллас, бугунги юлдузнинг яқин орада ўтмиш юлдузидан ўзиб кетишига шубҳа йўқ. Лекин Неймар ва бошқа даҳолар ўртасидаги ғойибона рақобат натижалари қандай? Дейлик, Месси, Роналдо, Анри ва Пеле каби афсоналар 24 ёшгача ўз миллий жамоалари билан нималарга эришгандилар?

 

ЛИОНЕЛЬ МЕССИ 24 ёшида

Аргентина терма жамоаси таркибида 64та ўйин, 19та гол

Ўртача маҳсулдорлик: 1та ўйинда 0,30та гол

Ютуғи: йўқ

Мессини халқаро мусобақаларга ўта эҳтиёткорлик билан, босқичма-босқич қўйишганига яна бир исбот. Шундай бўлсада, Лео ёзда афсонавий «Бати- гол»нинг термадаги рекордини янгилашга муваффақ бўлди. Ваҳоланки, унинг «альбиселест» сафидаги илк ўйинлари умуман қовушмаганди. Бу эса, «Барселона» Лео учун ўз уйидан ҳам қадрдонроқ эканлигига яна бир далолат.

Таққослаш якуни: терма жамоалар миқёсида олганда, Неймар буюк аргентиналикдан устун. Ҳарқалай, учрашувлар сони нисбатан тенг бўлсада, маҳсулдорлик ўртасидаги фарқ анча катта. Яъни Неймар бу борада Мессидан 2 баравар яхшироқ статистикага эга.

 

КРИШТИАНУ РОНАЛДУ 24 ёшида


Португалия терма жамоаси таркибида 68та ўйин, 22та гол

Ўртача маҳсулдорлик: 1та ўйинда 0,32та гол

Ютуғи: Евро-2004 кумуш медали соҳиби

Роналду ҳам худди Мессидек клуб футболи даражасида фантастик тўпурарлик натижаларига эга, аммо терма жамоа таркибида доим ҳам омади чопмаяпти. Тўғри, у майдонга тушмаган пайт Португалия термаси муваффақиятлироқ ўйнашини айтишга асос йўқ. Мана, Европа чемпиони ЖЧ-2018 саралаш босқичини Швейцария термасидан учралган мағлубият (0:2) билан бошлади.

Таққослаш якуни: Роналду ҳам худди Месси каби Неймар қаршисида мағлуб. Яъни 24 ёшгача қайд этган маҳсулдорлиги уникидан чамаси 2 баравар паст.

 

ЗЛАТАН ИБРАГИМОВИЧ 24 ёшида

Швеция терма жамоаси таркибида 27та ўйин, 18та гол

Ўртача маҳсулдорлик: 1та ўйинда 0,67та гол

Ютуғи:
йўқ

Чапани Златан «кечаги талаба»ни «осмондан ерга тушириб» қўйишини айтадиган киши қаттиқ янглишади. Ҳарқалай, у ҳам 24 ёшгача терма жамоада қайд этилган натижалар бўйича Неймар олдида тиз чўкишга мажбур. Тўғри, бунда Швеция ва Бразилия терма жамоалари савияси ўртасидаги тафовут катта роль ўйнаши ҳам аниқ. Лекин фарқ барибир, жуда юқори: Ибра 24 ёшигача швед термаси учун 18тагина гол урганди, Неймар эса 50талик маррани забт этишга яқин келди. Ҳа, яна бир томони бор - бразилиялик ҳужумчи миллий жамоада анча барвақт дебют қилган. Демакки, ўйинлари сезиларли даражада кўп.

Таққослаш якуни: икки футболчининг 24 ёшгача қайд қилган ўртача маҳсулдорлиги теппа-тенг. Аммо ўйинлар сони Неймарда кўп экан, уни Ибрадан ҳам олдинга қўйиш керак.

 

РОНАЛДО 24 ёшида

Бразилия терма жамоаси таркибида: 68та ўйин, 36та гол

Ўртача маҳсулдорлик: 1та ўйинда 0,53та гол

Ютуқлари: ЖЧ-94, Америка кубоги (1997, 1999) ва Конфедерациялар кубоги-97 ғолиби

Агарда жароҳатлар халал бермаганида, Пеле рекордини айнан Роналдо янгилаган бўларди. Ахир у миллий жамоага тўфондек ёпирилиб кирган ва  ўйинлар сони баробарида голларини ҳам тинмай кўпайтираётганди. Бироқ 24 ёшгача қайд этилган натижалар бобида машҳур «сўйлоқ» ҳам ёш ватандошидан орқада. Ҳар ҳолда, умумий статистика натижаси шундай. Тўғри, у миллий жамоада қўлга киритилган совринлар бўйича устун.

Таққослаш якуни: Роналду, Месси ва Ибрагимовичдан яхшироқ натижага эга Роналдо ҳам Неймардан «енгилди». Ахир учрашувлар сони деярли тенг, аммо «сўйлоқ»да голлари нисбатан оз.

 

МИРОСЛАВ КЛОЗЕ 24 ёшида


Германия терма жамоаси таркибида: 24та ўйин, 13та гол

Ўртача маҳсулдорлик: 1та ўйинда 0,54та гол

Ютуғи: ЖЧ-2002 кумуш медали соҳиби

Неймар ва буюк Герд Мюллерни ўзаро таққослашнинг иложи йўқ. Чунки  «Айиқ» миллий жамоада голлар ҳосилини 24 ёшидан кейин йиғиштира бошлаган. Бундестим тарихидаги энг яхши голеадор - Клозе эса 24 ёшли пайти 13та гол муаллифи бўлганди.  У кейинчалик аниқ зарбалари сонини 71тага етказиб қўйди. Лекин Неймар агар ҳозирги маҳсулдорликни сақлаб қолса, голлари сонини 100дан ҳам ошириши мумкин. Бунда Клозедан ибрат олса, кифоя.

Таққослаш якуни: Клозенинг шиддати жуда юқори эди, аммо ўйинлари ҳам, голлари ҳам анча оз. Хуллас, қаторасига бешинчи «дуэль» Неймар фойдасига.

 

РАУЛЬ ГОНСАЛЕС 24 ёшида

Испания терма жамоаси таркибида 49та ўйин, 23та гол

Ўртача маҳсулдорлик: 1та ўйинда 0,47та гол

Ютуғи: йўқ.

«Қизил фурия» тарихидаги энг яхши тўпурар - Давид Вилья 24 ёшигача бор-йўғи 4 марта майдонга тушиб, битта гол урганди. Шу боис, таққослаш учун испанияликдан буюк ҳужумчи сифатида Рауль танланди. У 24 баҳорни қаршилагунча испанлар бош жамоасида 49та ўйин ўтказиб, 23та гол уришга улгурганди. Ўша пайтдаги Испания футболи учун юксак натижа, лекин Неймарникидан анча паст.

Таққослаш якуни: Неймар голлар сони ва маҳсулдорлик бобида буюк Раулдан ҳам зўрроқ!

 

ТЬЕРРИ АНРИ 24 ёшида

Франция терма жамоаси таркибида: 19та ўйин, 11та гол

Ўртача маҳсулдорлик: 1та ўйинда 0,58та гол

Ютуқлари: ЖЧ-98 ва Евро-2000 ғолиби

Буни қарангки, таққослаш давом этгани сари Неймар барча афсоналарни калака қилаётгандек. Франция терма жамоаси тарихидаги энг сермаҳсул тўпурарлар ҳам бразилияликнинг натижаларига қойил қолишга мажбурлар. Боз устига, Мишель Платини ва Давид Трезегедек «аллома»лар у билан рақобатлашишга ожизлар. Фақатгина  Жюст Фонтэн маҳсулдорлик бобида Неймардан устунроқ - унда голлари сони ўйинлари миқдоридан кўпроқ. Аммо атиги 30та, Неймарда эса 48та. Анрига келсак, унинг 24 ёшигача қайд этган статистикаси анча паст.

Таққослаш якуни: бразилиялик ҳужумчининг 7-ғалабаси!

 

ЛУИС СУАРЕС 24 ёшида

Уругвай терма жамоаси таркибида: 49та ўйин, 25та гол

Ўртача маҳсулдорлик: 1та ўйинда 0,58та гол

Ютуғи: Америка кубоги - 2011 ғолиби

Суарес 24 ёшли пайти ҳам қопағон эди. Лекин маҳсулдорлиги анча паст бўлган. Тўғри, у Неймарга нисбатан озроқ майдонга тушган. Боиси, Уругвай термаси халқаро мусобақаларда бразилияликларга нисбатан омадсизроқ иштирок этган. Бундан ташқари, Луис термадаги фаолиятини 20 ёшида бошлаган.

Таққослаш якуни: Неймар яна устун. Таажжубки, барча буюк терма жамоалар тарихидаги илғор ҳужумчилар 24 ёшгача «Барселона» вакилидан пастроқ натижа кўрсатишган...

 

ФЕРЕНЦ ПУШКАШ 24 ёшида


Венгрия терма жамоаси таркибида: 33та ўйин, 45та гол

Ўртача маҳсулдорлик: 1та ўйинда 1,36та гол

Ютуғи: Болқон чемпионлари кубоги соҳиби

Неймар барча замондошлари ва яқин ўтмиш юлдузларидан устун келди. Келинг, энди узоқ ўтмиш афсоналари натижаларига ҳам бир назар ташласак. Масалан, Венгрия ва Испания миллий жамоалари сафида рақиб жамоалар дарвозабонларини жами 84 марта ранжитган Пушкаш кўрсаткичларига. Унинг 24 ёшигача қайд этган натижалари Неймарникидан ҳам кўпроқ ҳайратлантиради - учрашувлари сони бразилияликникидан 2 марта кам бўлган ҳолда, қарийб тенг миқдорда гол ҳосил қилганг. Тўғри, шуниси борки, Пушкаш бу голларини асосан Болқон кубоги доирасида заифгина терма жамоалар дарвозасига йўллаган.

Таққослаш якуни: нима бўлишидан қатъий назар, қайд этилган натижа инобатга олинади - Неймарнинг илк мағлубияти. Ахир ўртача маҳсулдорлик бобида венгриялик ўтмиш юлдузи анча устун.

 

ПЕЛЕ 24 ёшида

Бразилия терма жамоаси таркибида: 42та ўйин, 43та гол

Ўртача маҳсулдорлик: 1та ўйинда 1,02та гол

Ютуқлари: ЖЧ-58 ва ЖЧ-62 ғолиби

Бундан роса 60 йил муқаддам, яъни 1956 йилнинг 7 сентябрида «Сантос»нинг 15 ёшли ҳужумчиси илк марта профессионал даражадаги расмий учрашувда майдонга тушганди. У ўша ўйиндаёқ голлари ҳисобини очганди. Бироқ 24 ёшигача Бразилия миллий жамоаси сафида Неймарчалик кўп майдонга тушишининг иложи бўлмаган. Сабаби, ўша вақт терма жамоалар ўртасида беллашувлар нисбатан кам кузатиларди. Муҳими, бўлажак футбол қироли  доимо майдонга тушар ва албатта, гол урарди. Дейлик, Пеле айнан  24 ёшли пайти сайёрамизнинг энг кучли футболчиси сифатида эътироф этилганди. Кейинчалик унинг миллий жамоадаги маҳсулдорлиги анча пасайганини ҳам айтиш ўринли.

Таққослаш якуни: футбол қироли Неймардан устун келган иккинчи юлдуз! Неймар ҳозирги маҳсулдорликни сақлаб қолса, терма жамоа либосидаги чамаси 115-ўйинида Пеле ўрнатган рекордни янгилаши мумкин. Айтайлик, афсонавий Кафу Бразилия термасида жами 142 марта майдонга тушган. Демак, «Барселона» ҳужумчисида ҳали имконият бор.

 

Умумий ҳисоб:

Неймар - футбол афсоналари - 8:2

Неймарнинг термадаги кўрсаткичлари чиндан ҳам, ҳайратланарли. Ҳа, у буюк ўтмишдошларидан енгилди. Лекин вақти келиб, умумий натижа бўйича Пеле ва Пушкашдан ҳам ўзиб кетиши мумкин. Ҳарқалай, Али Даининг Эрон терма жамоасидаги статистикаси ҳақида гап бормаяпти-ку. Хулоса шуки, Олимпиада олтин медалини бўйнига таққан Неймар «пентакампеонлар» билан янада ёрқинроқ мўъжизалар кўрсатишга қодир. Демакки, Россия мундиали сермаҳсул ҳужумчини кутмоқда!

С. РАҲМОНОВ тайёрлади

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика