Неймар бугун машғулотларни бошлайди
03 apr 2019 12:00
News
Неймар бугун машғулотларни бошлайди
Жароҳат сабаб 23 январдан бери майдонга тушмаётган ПСЖ ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар бугун машғулотларни бошлайди.
Шифокорлар керакли тестларни ўтказиб олиши учун 27 ёшли футболчи майдонда машғулот ўтказади. Неймарнинг ҳолатини тўлиқ аниқлаш учун клубдагилар икки ҳафта давомида ҳужумчини тиббий кўрикдан ўтказишади.
"Страсбург"га қарши Франция Кубоги баҳсида жароҳат олган бразилиялик операция қилинмади ва консерватив йўл билан даволанмоқда. Футболчи ўтган мавсум ҳам худди шундай жароҳат олиб, 3 ойдан кўпроқ майдонга туша олмаган эди.
Неймар жорий мавсум Лига 1нинг 13та ўйинида 13та гол уриб, 7та голли пас берди.
Link :
Source : psg.fr
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments