Latest news

22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  3 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  2 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  31 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  4 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  43 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  14 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  23 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1

Невилл Моуриньога нима етишмаётганлигини айтди News

Невилл Моуриньога нима етишмаётганлигини айтди

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Гари Невилл "Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ишини яхши баҳолади.

"Кейннинг интервьюсини ўқигандим. У "Тоттенхэм" соврин ютишга қодир деганди. Ўшанда Харри Англия Кубоги ёки Лига Кубогини эмас, АПЛни назарда тутганди.

Уларнинг АПЛни ютишини истисно қила олмайман. Моуриньо жамоани ғалабаларга ўргатмоқда, унга фақатгина соврин етишмаяпти. Жозенинг ғаройиб миясидан нималар ўтаётганини билиб бўлмайди.

"Тоттенхэм" ушбу ёзда трансферларга катта сумма ишлатишини кутмагандим. Моуриньо шундай мураббийки, пул талаб қилади ва натижалари билан жавоб қайтаради. Энди "шпорлар"нинг таркиби ажойиб ва рақобатбардош.

Ҳужумкор футболчилар яхши ўйнамоқда, ҳа, ушбу мавсум ғалати ўтяпти, бироқ Моуриньо уларнинг кучи эвазига совринлар ютиши мумкин. "Арсенал", МЮ, "Челси" каби жамоалардан олдинда туриш анчагина ёқимли. Мавсум аввалида қилган тахминимда уларни кучли тўртликка қўшмагандим, энди эса жамоани чемпионлик учун курашчилар рўйхатига киритаман.

Моуриньо "Тоттенхэм" билан АПЛни юта олади - бўлиши мумкин. У футболчиларга ишонч тақдим қилмоқда, йигитларнинг миясига ғалаба қозониш ўрнашиб қолган. Бу эса футболчиларнинг менталитети кучайишида катта роль ўйнайди", - деди Невилл. 

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика