Latest news

00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  2 23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  25 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  5 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  5 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  4 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  6

Немисча оқшомдаги, немисча ғалаба News

Немисча оқшомдаги, немисча ғалаба

Айни пайтда жаҳон футболи ихлосмандларининг бор эътиборлари Бразилия яшил майдонларида бўлиб ўтаётган 20-жаҳон чемпионатига қаратилган.
Учрашувларнинг бошланиш вақтлари ўзбекистонликларга ноқулайлик туғдирса-да, ўзини ашаддий футбол мухлисиман деган ҳар бир инсон баҳсларни бевосита тўғридан-тўғри эфирда томоша қиляпти. Учрашувларни кузатганда ҳам, оддий ҳолатда эмас, балки турли кафе-барларда, кўнгилочар жойларда ёки дўстлар даврасида. 16 июнь куни жаҳон чемпионати 1-турининг энг марказий учрашуви Германия ва Португалия терма жамоалари ўртасида кечди. Ушбу марказий ўйинни ҳақиқий байрамона муҳитда кузатиш учун юртимиздаги Германия элчихонаси ходимлари ажойиб лойиҳага қўл уришди. Элчихона худудидаги табиат қўйнида 200га яқин футбол мухлислари улкан экранда ўйинни томоша қилишди.




Сайтимиз ходими Беҳзод Назаровни қийшиқ ва ўхшамаган зарбаси



Учрашув олдидан ташкил этилган турли кўнгилочар тадбирлар йиғилганлар кайфиятини кўтарди. Айниқса, 7 метр масофадан маҳсус халқага футбол тўпини тўғри тепиш жудаям қизиқарли ўтди. Бир қарашда осондек кўринган шарт аслида жуда мураккаб эканлигини уни бажаргач сездик. Хатто Тошкентнинг Локомотив клуби бош мураббий Вадим Абрамов тўртта имкониятдан атиги бир бор халқага тўпни тўғри йўллагани ҳам шарт мураккаб эканлигини кўрсатиб турибди.

Шунингдек, учрашув арафасида элчихонага таклиф этилган меҳмонлар махсус купонга ўзларининг Германия  Португалия учрашувига таҳминий ҳисобларини ёзиб қолдиришди. Ўйин якунида эса ҳисобни тўғри топган мухлисга Германия элчихонаси томонидан махсус соврин таъсис этилган эди. Афсуски, ўша кунги соврин ўз эгасини топмади. Йиғилганлар орасида 3:1, 4:1, 5:0 ҳисобида Германия ғалабасини башорат қилганлар бор бўлса-да, айнан 4:0 ҳисобини ҳеч ким ёзиб қолдирмаган экан.




Сайтимиз легионери Баҳодир Пишур


Германия  Португалия учрашувининг 1-бўлимидан кейин элчихона вакили томонидан йиғилганларга жаҳон чемпионатлари ва Германия терма жамоасига оид турли хил саволлар ўқиб эшиттирилди. Тўғри жавоб эгалари совғалар билан тақдирланди.

Ажойиб тадбирнинг юқори нотада якунланишига энг асосий ҳиссани Германия терма жамоаси футболчилари қўшишди. Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия термаси дарвозасига жавобсиз тўртт гол йўллаган германияликлар юртимизда ташкил этилган немисча оқшомни безаб беришди.
Ташкил этилган ушбу тадбир учун юртимиздаги Германия элчихонаси вакилларига миннатдорчилик билдирамиз.

Баҳодир МИРЗАЕВ

Фото: facebook.com/olmoniya. Муаллиф Ҳусниддин Ато.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика