Latest news

16:01Дилшод Жўраев: "Ҳозирги кунда "Бунёдкор" ва "Локомотив" турнир жадвалида ўзига ярашадиган ўринда эмас"  1 15:28Дани Ольмо "Барселона" таклифини қабул қилди  2 15:00Расман: "Боруссия" Германия термаси ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 14:41Ўзбекистон футзал терма жамоаси Францияга қарши ўйнайди  1 14:24Кейлор Наваснинг "Монца"га трансфери барбод бўлди  1 13:28Расман: Лени Йоро 3 ойга сафдан чиқди  7 12:46Карло Анчелотти: "Таркибимиздан кўнглим тўқ. Крооснинг ўрнини билинтирмаслик учун салоҳиятимиз етарли"  1 12:17"Манчестер Юнайтед" устози Ямайка терма жамоаси бош мураббийига айланади  6 11:55Ўртоқлик учрашуви. "Милан" - "Реал Мадрид" 1:0, Чуквуэзе "Реал" ҳимоячиларини шошириб қўйди  5 11:50"Ювентус" Николас Гонсалесни сотиб олмоқчи  1 11:25Саудия Арабистони 48 терма жамоа иштирок этадиган ЖЧ-2034ни 5 та шаҳарда ўтказмоқчи  6 11:01«Арсенал» яна бир йирик трансфер бўйича иш бошлади  4 10:44ПСЖ мавсумдаги илк йирик харидини амалга оширди — Фабрицио Романо  2 10:28Ўзбекистонлик ҳакамлар чорак финалнинг марказий учрашувини бошқариб боришади  7 10:09Ўртоқлик учрашуви. Бешта гол киритилган баҳсда МЮ испан клубини қийинчилик билан мағлуб этди  3

Немисча маҳсулдорлик ва русча мувозанат News

Немисча маҳсулдорлик ва русча мувозанат

20 жаҳон чемпионатидаги турли хил рекордлар, жамоавий ва шахсий натижалар – бизнинг навбатдаги материалимизда.
Ҳар қандай катта турнирдан ажойиб мухлислик ва ҳислардан ташқари, нафақат мухлисларни, балки мутахассисларни ҳам қизиқтирадиган рақамлар қолади.

Бугун сизга 32 терма жамоанинг асосий статистик кўрсаткичларини намоиш этамиз. Бошқа турнирлардан фарқли ўлароқ, жаҳон чемпионатида барча жамоалар бир хил миқдорда учрашув ўтказишмайди. Шу сабабли биз жамоаларнинг ўртача кўрсаткичларини тақдим этамиз.

Голлар

Гол уриш бўйича етакчилар – Германия(18), Голландия(15) ва Колумбия(12) терма жамоалари. Энг кўп Бразилия(14), Австралия ва Камерун(9 тадан) гол ўтказиб юборган.
Бир учрашувда ўртача гол уриш бўйича Германия(2.57), Колумбия(2,4) ва Голландия(2,14) олдинда.
Энг кам гол ўтказган терма жамоалар Коста-Рика(0,4) ва уччала медал эгалари (0,57).
Энг кам гол урганлар Эрон, Гондурас ва Камерун терма жамоалри(0,33).
Бир учрашувда ўртача гол ўтказиб юборганлар ўртасида Камерун, Австралия(3,0 дан) ва Гондурас(2,67) етакчи.



Бир учрашувда энг кам фойдалилик коэффициенти, мундиалнинг асосий янгилиги бўлган Коста-Рика(1,4) иштирокидаги ўйинларда кузатилган. Кейинги ўринларда эса Италия, Россия ва Эрон(1,67).

Энг кўп гол урилган учрашувлар Хорватия ва Австралия(4,0 дан) иштирокида бўлган. Уларни ортида Испания ва Португалия(3,67 дан) терма жамоалари турибди.

Жаҳон чемпионатида энг кўп гол урилган учрашувлар – Бразилия – Германия (1:7), Швейцария – Франция (2:5), Испания – Голландия (1:5) ва Жанубий Корея – Жазоир (2:4).

Гол урилмаган учрашувлар сони 7 та .

Пенальти

Мундиалда 13та пенальти белгиланди ва уларнинг 12таси гол билан якун топди. Ягона урилмаган пенальти французларга тегишли, аммо бу стандарт ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмасди.
Колумбия, Голландия ва Франция терма жамоалари икки мартадан пенальти тепишган. Голландия ва Бразилия терма жамоалари дарвозасига икки мартадан пенальти белгиланган.

Огоҳлантириш

Энг кўп сариқ карточка олганлар – Бразилия (14), Коста-Рика ва Голландия (11тадан). Ўртача бир учрашувда энг кўп сариқ карточка олган терма жамоалар – Кот-д’Ивуар (2,33) ва Коста-Рика (2,2). Етти терма жамоада 2тадан.

Бразилия ва Голландияда 14 тадан огоҳлантириш бор, Аргентинада 13та. Бир ўйинда  ўртача олиб ҳисоблаганда Россия(2,67), Греция(2,5) ва Испания(2,33) етакчи.

Португалия терма жамоаси футболчилари бор ёғи 2та сариқ карточка олишган. Ўртача олиб ҳисоблаганда ҳам улар олдинда – Португалия(0,67), Швейцария ва Нигерия (0,75 дан).

Бир учрашувда энг кўп карточка олганлар – Греция (4,25) ва Коста-Рика (4,2). Бразилия, Чили, Россия ва Гондурасда 4тадан. Энг кам карточкалар Нигерия (1,5), Эрон (1,67) ва яна олти жамоа иштирокида кўрсатилган.

Энг кўп карточка 120 дақиқа давом этган Бразилия – Чили(4+3) ва Коста-Рика – Греция(5+2) учрашувларида совға қилинган. 90 дақиқалик баҳсларда Франия – Гондурас жамоалар 3 тадан огоҳлантирилган. 10 учрашувда биттадан карточка кўрсатилган.

Четлатиш

64 учрашувда 10 та қизил карточка кўрсатилган – 7таси тўғридан-тўғри ва 3таси иккинчи сариқ карточка. Ҳеч бир жамоада биттадан кўп футболчи четлатилмаган. Франциянинг икки рақиби қизил карточка билан сийланган. Булар гондураслик Уилсон Паласиос ва эквадорлик Луис Антонио Валенсия.

Дарвозага зарбалар

Дарвозага бир учрашувда ўртача зарба бериш бўйича Гана(19,7) олдинда. Уларнинг ортидан белгияликлар (18,2) ва французлар(18) боришмоқда. Бу пойгада Эрон (7,3) аутсайдер. Кейинги ўринларда Коста-Рика(7,6) ва Австралия (9,0) терма жамоалари. Коста-Рика икки ўйинда қўшимча таймлар ўтказмаганда, натижаси бунданда паст бўлар эди.



Энг кўп АҚШ (23,0), Швейцария (18,5) ва Эквадор (18,0) терма жамоалари дарвозасига зарба берилган. Энг кам эса испанлар, инглизлар(8,0 дан) ва голландлар (9,0) дарвозаси нишонга олинган.

Энг кўп зарбалар Швейцария (37,8), АҚШ (33,3) ва Португалия (33,0) иштирокидаги ўйинларда бўлган. Энг кам зарбалар эса Англия (20,7), Австралия ва Эрон (21,3 дан) терма жамоалари учрашувида бўлган.

Энг кўп зарба Белгия – АҚШ (52) учрашувида берилган, аммо ўша ўйин 120 дақиқа давом этган. 90 дақиқалик Нигерия – Босния ва Герцеговина учрашувида 46 зарба берилган.  Коста-Рика – Англия учрашувида бор йўғи 12та зарба бўлган.

Дарвозага берилган аниқ зарбалар

Кўпроқ аниқ зарбаларни Белгия (11,8), Франция (11,4) ва Бразилия (10,3) терма жамоалари беришган.

Коста-Рикаликлар беш учрашувда бор йўғи 18 маротаба(3,6 ўртача) аниқ зарба берган. Эрон(4,0) ва австралияликлар(4,7) улардан кейинги ўринларни эгаллаб туришибди.

Энг кўп аниқ зарба қабул қилганлар – АҚШ (13,3), Швейцария (12,5) ва Камерун (12,3). Белгия – АҚШ учрашувида 27 марта Тим Ховард дарвозасига аниқ зарба бўлган, шу сабабли ҳам у билан ҳазиллашган тартиб бузарлар уни “Википедия”да АҚШ мудофаа вазири лавозимига қўйишган.
Энг кам аниқ зарба Голландия (5,0), Бразилия ва Кот-д’Ивуар (5,7 дан) дарвозасига берилган. Аммо бразилияликлар 40 аниқ зарба билан 14 та гол ўтказиб юборишган.

Австралия терма жамоаси испанлар дарвозасига битта ҳам аниқ зарба беришмаган, бор йўғи биттадан чилиликлар Голландияга, америкаликлар Германияга, жазоирликлар Белгияга аниқ зарба беришган.

Германия – Бразилия учрашувида Жулио Сезар дарвозасига берилган аниқ 12 зарбадан 7 таси голга айланган. Испания терма жамоаси дарвозасига учта ўйинда 15та аниқ зарба берилган, Икер Касильяс эса икки ўйинда 7 бор тўпни ўз дарвозасидан олиб чиққан. Инглизларда яхшироқ: 10 зарбада 4 та гол ўтказилган.

Швейцария (22,5), АҚШ (20,0) ва Белгия (18,8) иштирокидаги ўйинларда кўпроқ аниқ зарба бўлган. Кам зарбаларни эса – Англия (9.0), Мексика (11,8), Коста-Рика,Уругвай ва Эрон (12 тадан) терма жамоалари берган.

Қоида бузишлар

Қоида бузиш бўйича етакчилар – Коста-Рика (19), Уругвай (18,5), ва Колумбия (18,2). Қолганларга қараганда тозароқ ўйнаганлар – испанлар (9,3), Эквадор (10,0) ва Нигерия (10,8).
Энг кўп греклар(22,0), чилиликлар (21,5) ва бразилияликлар(19,0)га қарши  қоида бузишган. Камроқ жабрланганлар Хорватия (9,3), Эквадор (10,0) ва Нигерия (10,8).



Энг кўп қоида бузилишлар Греция(37,0), Чили (36,8) ва Бразилия(36,6) иштирокидаги ўйинларда бўлган, энг кам эса Россия (24,3), Испания ва Камерун (25 тадан) иштирокида.

Мундиалнинг энг қўпол ўйини Бразилия – Колумбия учрашуви бўлган, тинчликсеварлар иштирокидаги бахсда эса Нигерия ва Босния ва Герцеговина қатнашган (16).

Бурчак зарбалар

Энг кўп бурчак тўпларини Белгия (7,8), Англия (7,3) ва Франция (7,0) узатган. Австралия(2,0), Италия (3,0) ва Жазоир (3,5) терма жамоаларида тескари натижа. Мексика (8,8), США (8,3) ва Эрон (7,7) дарвозалари олдида кўпроқ бурчак тўплари белгиланган. Энг кам бурчак зарбалари Испания (1,3), Франция ва Голландия (3,6 дан) дарвозаси олдида бўлган.

Нигерия (13,5), Мексика (12,8) ва Белгия (12,4) иштирокидаги ўйинларда кўп бурчак тўплари кузатилган. Минимал натижа эса Австралия (5,7), Испания (7,0) ва Италия (8,7) иштирокида бўлган.

Мексикаликлар билан учрашувда голландияликлар, америкаликлар билан учрашувда белгияликлар 19 тадан бурчак зарбаларидан фойдаланишган. Гондурас терма жамоаси Франция билан учрашувда битта ҳам бурчак тўпи олишмаган.

Энг кўп бурчак зарбалар Белгия – АҚШ учрашувида узатилган, энг ками эса Чили – Австралия ўйинида.

Ўйиндан ташқари ҳолатлар

Ўртача бир учрашувда етти марта италияликлар ўйиндан ташқари ҳолатда қолишган. Кейинги ўринларда Гана (4,7) ва Белгия (4,4). Минимал натижа инглизларда, Жанубий кореяликларда ва японларда (0,7).

Коста-Рика (8,2), АҚШ (4,5) ва Англия (4,3) дарвозалари олдида кўпроқ оффсайд юзага келган. Эрон (0,3), Белгия (0,4), Хорватия ва Гана (0,7) рақиблари оффсайдга жуда кам тушишган.

Коста-Рика (10,2), Италия (8,3) ва Испания (6,7) терма жамоалари ўйинларида энг кўп ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилган. Минимал миқдорда эса – Хорватия, Жанубий Корея (2,3) ва Гондурас(2,7)да қайд этилган.

Швейцария ва Италия Коста-Рика билан ўйинда 13 ва 11 марта ўйиндан ташқари ҳолатда қолишган.

Тўпга эгалик қилиш

Тўпга энг кўп эгалик қилиш бўйича  Германия (58%), Испания ва Япония (56%) етакчи. Эрон (35%), Жазоир (40%) ва Коста-Рика ва Австралияда (43%) энг кам натижа.

Аргентина – Эрон (71/29), Германия – Жазоир (70/30) ва Япония – Греция (68/32) учрашувида катта фарқ қайд этилган.

Фақатгина Россия терма жамоасида муозанат тенг.


хориж сайтлари асосида Жасур Асланов тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика