Latest news

14:18Винисиус: "Вазият ўзгармаса, ЖЧ-2030ни Испаниядан олиб қўйиш керак"  7 13:45Сречко Катанец: "Бу ерда ким хўжайин эканлигини эртага кўрсатишимиз керак" (тўлиқ)  12 13:17Элит ОЧЛ. "Пахтакор" – "Ал Васл" учрашувини япониялик ҳакамлар бошқаради  5 12:30КХДР бош мураббийи: "Нейтрал майдонда ўйнаш қўшимча устунлик бермайди"  15 12:16Сречко Катанец: "КХДР билан фарқимиз биз ҳеч қандай ўртоқлик учрашувларисиз тайёрландик"  13 11:39"Реал" кейинги ёзда "Манчестер Сити" етакчисини сотиб олиш учун барча имкониятни ишга солади  7 10:42"Ливерпул"га қарши учрашувдаги хатолардан сўнг МЮ Каземирони бошқа клубга таклиф қилди  15 10:15Николай Ширшов хотира кубоги. Бугун турнир ғолиблари аниқланади   4 10:11Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини "Рома"да давом эттиради  5 09:40Кечирилмади! Немис клуби мухлислари футболчини бошқа жамоа либосида суратга тушгани учун дўппослашди  2 09:03Бразилиянинг машҳур жамоаси уй стадионининг номини Марсело шарафига ўзгартирди  5 08:35"Челси" собиқ футболчиси Қатар клубига ўтишга яқин  3 08:07«Арсенал»нинг янги футболчиси Мерино қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  2 07:38Футзал. Бразилия футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  3 00:27Ёзги транфер ойнасида рекорд даражада кўп трансфер амалга оширилди – ФИФА  6

Неъматулло Қуттибоев: “Бугун “Орол” энг яхши ўйинини кўрсатди” News

Неъматулло Қуттибоев: “Бугун “Орол” энг яхши ўйинини кўрсатди”

Бугун биринчи лиганинг 11-тур ўйинлари бошланди. Мусобақада молиявий муаммолар туфайли аранг қатнашиб келаётган Нукуснинг “Орол” жамоаси ниҳоят бугун чемпионатдаги дастлабки ғалабасини нишонлади.
Неъматулло Қуттибоев бошқарувидаги жамоа “НБУ-Осиё”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, шу тариқа ўз ҳисобига уч очко ёзиб қўйишга эришди.

- Бугун йигитлар яхши ўйнади – дея гап бошлади “Орол” жамоаси бош мураббийи Қуттибоев. - Тўғри, “НБУ-Осиё” ҳам яхши жамоа. Уларда гол уриш учун бир қанча имкониятлар бўлди. Аммо биз бунга йўл қўймадик. Иккинчи бўлимда шогирдларим ҳужумкорликни ошириб, рақиб дарвозасини икки бор аниқ нишонга олишга эришди. Бу бизнинг мавсумдаги биринчи муваффақиятимиз эканлиги учун, бундан жуда ҳурсандмиз. Ўйиндан олдин, шогирдларимни яхши руҳлантириб, баҳсга муносиб равишда тайёрлагандик.

- Таркибимиз асосан маҳаллий ёшлардан ташкил топган. Бугунги ўйинда гол урган ўйинчиларимиз 1994-1995 йилларда таваллуд топган йигитлардир. Албатта келажакда улардан яхши футболчи етишиб чиқади деб ўйлайман. Бунинг учун ёшлар ўз устида ишлашни бир зум ҳам тўхтатиб қўйишлари керак эмас. Бугунги ўйин мухлисларга ҳам ёқди. Чунки “Орол” энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди дейиш мумкин.

- Молиявий масала хусусида гапирмоқчи эмасман. Шароитлар ижобий бўлишига умид қилиб, ишлашда давом этамиз.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика