Latest news

18:52Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум": Ваҳобов ва Стояновски бошланғич таркибда, Августин Чиди Квем захирада  0 18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  0 18:08"Насаф"нинг ўйини Самарқандда, "Сўғдиёна"нинг учрашуви эса мезбон мақомида Тошкентда ўтказилади  3 18:03Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон": Исмоилов, Йовович ва Холдорхонов асосийда, Турғунбоев захирада   8 17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  0 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   1 16:25Бабаян бош мураббий сифатида "Нефтчи"га ютқазмаган  10 16:02Ўзбекистон U-15 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади  1 15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  17 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1 14:45Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?  1 14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  9 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  3

Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди" News

Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"

Суперлига плей-офф босқичидан ўрин олган "Арал" – "Бухоро" учрашуви 0:1 ҳисобида якун топди.

Шундай қилиб, "Бухоро" Суперлигада қоладиган бўлди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Арал" бош мураббийи Неъматулла Қуттибоев иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Аввало, охиригача кураш олиб боргани учун жамоамга раҳмат айтаман ва "Бухоро"ни Суперлигада қолгани билан табриклайман. Бугунги баҳсда маҳорат ўз сўзини айтди. Рақиб маҳорат эвазига ютиб кетди деб ўйлайман. Биз ҳам қўлдан келганча ҳаракат қилдик.

- Ғалаба учун нима етишмади?

- Кўп нарса етишмади. Биринчи навбатда тажриба ва маҳорат. Барибир биз Пролига жамоасимиз ва бу нарса кўзга ташланди. Вазиятлар ҳам яратилди, лекин гол ура олмадик. "Бухоро" эса битта имкониятдан фойлаланиб гол урди. Ўйиндан олдин футболчиларга аввало яхши ҳимояланиш кераклигини айтгандик. Ҳимояда ёмон ўйнамадик, фақат битта хато голга олиб келди.

- Иззатилла Абдулҳақов "Локомотив" билан ўйинда майдонга тушиб анча яхши ҳаракат қилганди. Бугун нима учун захирада қолдирилди?

- Иззатилла жароҳатдан сўнг даволаниб энди-энди ўзига келяпти. У бир ярим йил футбол ўйнамади, буни ҳам ҳисобга олиш керак. Ҳали албатта ўзини кўрсатади.

Rating: +4   

Comments

+2   
16 dec 19:23:11
Бафо Нарзуллаев
Орол га Суперлигада уйнаш учун , авваламбор инфраструктура яратиш зарур, яхши табиий майдон ва хкз..Яхшигина хомий ва селекция...Коракалпокистондан кучли футболчилар чиккан, лекин улар хаммаси бошка командаларда уйнаб танилган..Энди вакт келди , Коракалпок футболини хам танитиш вакти..
+1   
16 dec 18:16:17
Tulkin Alimov
Эййй, айтаман десанг гап кўп, лекин фойдаси йўқ.
+1   
16 dec 18:12:42
Жамшид Jamshid
Уят 1.5 йил футбол у́йнамаган бола Олий лига давогар жамоада селекция нол аралда шунча жамоасиз у́йинчи бор 2 йилдан бери 1 хил дарвозабонлар у́йинчилар у́йнавоти. Селекция килинмиди ёки бир нарса билан команда га олинади нима деб тушунишни билмиди одам.
   
16 dec 23:06:58
антакия
Орол ҳеч вақти шу кунга қадар ўз кучи билан Супер лига (олдинги олий лига) га чиқмаган, икки марта олдинги давлат рахбар карори билан чиккан, эндиям шунга караб келаяпти,
   
16 dec 19:19:28
Акмал Аляров
Аралга хурмат сақлаган холда айтаман,бу клуб шу чемпионатимиз бошлангандан буён юқори лигада умуман муносиб қатнашмаган.
Шу пайтгача УЧ тўрт мавсум қатнашган бўлса,доимо аутсайдерлар қаторида бўлган.
Бу ерда Аралга хусуматим йўқ,супер лигада муносиб қатнашса хурсанд бўламан
Лекин бу ўғналмаган тизим билан яна супер лигада ўйнаса аутсайдерлигича қолиб яна ортга қайтади
   
16 dec 18:10:13
Baxtigali Adilov
Тугри гапни айтибди.гапни купайтирмай.зор.
   
16 dec 18:09:56
Baxtigali Adilov
Тугри гапни айтибди.гапни купайтирмай.зор.
-1   
16 dec 18:45:15
,Хаqiqiy Kazim.
Reply to comment by Жамшид Jamshid
Уят 1.5 йил футбол у́йнамаган бола Олий лига давогар жамоада селекция нол аралда шунча жамоасиз у́йинчи бор 2 йилдан бери 1 хил дарвозабонлар у́йинчилар у́йнавоти. Селекция килинмиди ёки бир нарса билан команда га олинади нима деб тушунишни билмиди одам.
Сендан биров соряпдими
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика