Latest news

18:23Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" учрашувида ҳисоб очилмади  6 18:13"Бошқа қитъага йўлланма берилиши — сафсата". Алишер Никимбаев ЖЧ-2026 да Эроннинг ўрнини ким эгаллашини тушунтирди  1 18:03О'Хара "Тоттенхэм"нинг аҳволидан даҳшатда: "Тудор — мен кўрган энг катта фирибгар. Уни зудлик билан ҳайданглар!"  2 17:09"Етакчимизнинг ўлдирилишидан сўнг ЖЧда қатнаша олмаймиз" — Эрон спорт вазири АҚШдаги мундиал ҳақида  12 16:16Эрон терма жамоасининг бир қисми ватанга қайтди: Намойишчилар уларнинг учиб кетишига тўсқинлик қилишга уринди  2 15:20Лапорта Мессининг кетиши ҳақида: "Тебас тарихдаги энг яхши футболчининг Ла Лигада қолишига қарши эди"  6 15:08Кўча футболи бўйича энг йирик чемпионат Ўзбекистонга қайтмоқда  0 14:37Пулписнинг Ўзбекистондаги учинчи саргузашти. Вазифа ўзгармаган, лекин бу сафар авлод бошқа  1 14:17Расман: "Каттақўрғон" словениялик легионер ва "Динамо" собиқ футболчисини қўшиб олди  3 14:10Собиқ ҳакам Фернандес "Барса"нинг пенальтиси ҳақида: "Бу яққол 11 метрлик жарима зарбаси. Секундомер алдамайди"  16 13:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига-2026. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  0 13:18Тудор: "Мен ўзимни "Тоттенхэм" мураббийи ролига тўлиқ мос тушаман деб ҳисоблайман"  5 12:41Катулонди Кати: "Умид қиламанки, Ўзбекистон билан жаҳон чемпионатида учрашамиз"  4 12:27Трамп рухсат берди: Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 да аниқ иштирок этади  29 12:19"Бухоро"нинг ғалабали юриши давом этадими? Термиз ва Тошкентда фаворит аниқ — Эксперт фикри  3

Неъматилло Қуттибоев: “Йўқотишлар панд беряпти” News

Неъматилло Қуттибоев: “Йўқотишлар панд беряпти”

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган “Арал” - “Олимпик MobiUz” (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимда ўйин назорати тўлиқ биз томонда эди. Имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Ғалаба қозониш учун юзага келган вазиятларни голга айлантириш керак. Иккинчи бўлимда меҳмонлар ўз вазиятидан фойдаланиб, дарвозамизга гол киритишнинг уддасидан чиқишди. 

- Жамоанинг жисмоний ҳолати қандай?

- Жисмоний ҳолатимиз жойида. Биз бугунги ўйинда рақибдан жисмоний жиҳатдан ортда қолмадик. 

- Саламат Қуттибоев ва Арислан Юсупбаевлар ҳақида …

- Саламат Қуттибоевда жароҳат бор, тикланиши учун вақт керак. Арислан ҳам деярли шундай вазиятда. Муолажаларни олишаяпти, тез орада сафга қайтишларидан умид қиламиз.

- “Арал” жамоаси биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатганди. Иккинчи бўлимда эса пасайиш юзага келди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Йўқотишларимиз бор, жароҳатлар, дисквалификациялар. Саламат Қуттибоев ва Арислан Юсупбаевларда жароҳат бор. Айни дамда шунақа вазиятдамиз. Йўқотишлар панд бераяпти. Иккинчи бўлимда ҳам ёмон ўйнадик деб айта олмайман. Вазиятларимиз ҳам бўлди, фойдалана олмадик. Ҳимояда эътиборни йўқотдик, рақиб биргина вазиятидан фойдаланиб кетди.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика