Неъматилло Қуттибоев: "Йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсак ҳам камчиликларимиз йўқ эмас"
04 apr 12:11
News
Неъматилло Қуттибоев: "Йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсак ҳам камчиликларимиз йўқ эмас"
- Ўйин ҳақида
- Про лиганинг очилиш ўйин бўлгани боис дастлабки дақиқаларда ҳаяжон сезилди. Кейинчалик яхши мослашиб кетдик, ўйиндаги устунликни ҳам ўз томонимизга оғдира олдик. Йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсак ҳам камчиликларимиз йўқ эмас. Вазиятларни якунлашдаги самарадорлик бўйича янада кўпроқ ишлаймиз.
- "Жайхун" жамоаси ҳақида фикрингиз қандай?
- Биринчи навбатда, "Жайхун" жамоасига бугунги ўйин учун рахмат айтаман. Жамоанинг таркиби ёш футболчилардан иборат. Шундай бўлса ҳам улар биринчи бўлим давомида жиддий қаршилик кўрсата олишди. Навбатдаги ўйинларда "Жайхун" жамоасига омад тилайман.

- “Арал" томонидан амалга оширилган трансферлардан қониқдингизми?
- Таркибни кучайтириш мақсадида қатор маҳоратли ва Суперлигада ўйнаган футболчиларни жалб этдик. Назаримда, бугун улар ёмон ўйнагани йўқ. Иккинчи бўлимда ўйинга қўшилган Исмоилов ҳам вазиятларни яхши ҳис қилди. Синдаровга ҳам олдинги чизиқда имконият берамиз.
Similar news
championat.asia
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments