Latest news

16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  1 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  0 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  0 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  4 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  2 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  3 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   5 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  1 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  2 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   4 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0

Неъматилло Қуттибоев: "Хато қилган жазосини олади" News

Неъматилло Қуттибоев: "Хато қилган жазосини олади"

Про-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Арал" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Қизиқарли ўйин бўлди. "Шўртан" ўтган турда "Машъал"га қарши баҳсдан сўнг бизга қарши жиддий тайёргарлик кўриши аниқ эди. Тўғрисини айтганда, бугун мезбонлар биздан кўра яхшироқ ўйнашди.


- Бугун "Арал" қайси чизиқда яхшироқ ўйин намойиш этди?


- Ҳимояда яхшироқ ўйнадик. Биринчи бўлимда 25 дақиқа яхшироқ ўйнадик. Кейин мезбонлар ўйинни кучайтиришди.


- Голдан сўнг қарши ҳужумда жамоа рақибни тутмоқчи бўлди. Бироқ хато эвазига гол ўтказиб юборди деб ҳисоблайсизми?


- Йўқ, хато эмас. Бу рақиб ҳужумчичисининг маҳорати эвазига юзага келди. Аслида голли вазият эмасди, кутилмаганда тўпни олдириб қўйдик.


- Бош билан кескин кураш юзага келгандаги вазиятни қандай баҳолайсиз?


- Ҳар икки жамоа вакили бирдек ҳаракат қилди. Бу билан ўз футболчимни оқламоқчи эмасман. Бироқ менга кўринишича, ҳар икки футболчи ҳаракатни бир вақтда бошлади.


- Қизил картчочкага муносабатингиз?


- Тўғри берилди деб ўйлайман. Хато қилган жазосини олади.


- "Насаф" жамоаси ҳимоячиси Жавоҳир Отамуродов билан шартнома имзолагандинглар. Шу йигит кўрсатаётган ўйин ҳақида фикрингиз?


- Жавоҳир бизларга кеч қўшилди. Ҳозир унда жисмоний ҳолати яхши эмас. Кўраяпмиз, у жамоамизда ўйнаб кета олади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика