Неъматилло Қуттибоев: "Пахтакор" ўйинчисининг қизил карточкаси учрашувга таъсир кўрсатди"
03 jun 2023 21:40
News
Неъматилло Қуттибоев: "Пахтакор" ўйинчисининг қизил карточкаси учрашувга таъсир кўрсатди"
Ўйин ҳақида
- Биринчи навбатда "Арал" жамоасининг мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келсак, "Пахтакор" асосий таркиби билан ўйнамаган бўлса ҳам барибир кучли ҳисобланади. Мамлакатимиз байроқдори. "Пахтакор" ўйинчисининг қизил карточкаси учрашувга таъсир кўрсатди. Йигитларга раҳмат айтаман.
- "Пахтакор"даги қайси ўйинчини ажратиб кўрсатардингиз?
- Айнан бир ўйинчини ажрата олмайман. "Пахтакор" жамоавий яхши ўйин кўрсатди. 10 киши бўлиб қолган бўлса ҳам улар прессинг қилишди. Улардаги ҳамма ўйинчи яхши ўйнади.
- Бир неча учрашувдан бери гол уришда "Арал" муаммоларга дуч келаётганди. Бу ўйинда барчаси яхши кечди...
- Ҳа, биз ҳам шундай фикрдамиз. Йигитлар гол уролмаётгани сабабли мағлубиятга учратмоқдамиз. Бугунги ўйинда биринчи бўлиб гол урдик ва қарши ҳужумда иккинчи голни киритдик.
Similar news
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Comments