Latest news

20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  34 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  3 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  3 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  3 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  10 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  17 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  1 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   4

Неъматилло Қуттибоев: "Футболчилар ўйин бошланишидан олдин ғалаба қозондик деган кайфиятда майдонга тушишди" News

Неъматилло Қуттибоев: "Футболчилар ўйин бошланишидан олдин ғалаба қозондик деган кайфиятда майдонга тушишди"

Про-Лиганинг 4-туридан ўрин олган "Арал" - "Олимпик" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи навбатда мухлисларимиздан кечирим сўрайман. Ўзингиз гувоҳи бўлдингиз, кўплаб вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Дарвозабон эса хатога йўл қўйди ва гол ўтказиб юбордик. Голдан кейин асабийлашдик ва ўзимизга кела олмадик. Футболчилар ўйин бошланишидан олдин ғалаба қозондик деган кайфиятда майдонга тушишди", - дея фикр билдирди Неъматилло Қуттибоев баҳс якунлангач.

- Дониёр Исмоилов биринчи бўлимдаёқ майдонни тарк этди. Унинг захирага олинишига нима сабаб бўлди?

- Мажбурий ўзгариш қилдик. Футболчининг ўзи алмаштирилишини сўради. У жароҳат олди.

- Жамоа тўпурари Иззатилло Абдулҳақов бугунги учрашувда асосий таркибдан жой олмади ва иккинчи бўлимда майдонга тушди. Абдулҳақов асосий таркибдан жой олмагани ҳақида гапириб ўтсангиз...

- Биз кейинги ўйинлар ҳақида ўйлашимиз керак. Бугунги учрашувдан кейин таркибда ўзгаришлар бўлиши аниқ.

- "Олимпик" жамоаси ҳақида фикр билдириб ўтсангиз...

- Ёш жамоа. Улар бугун яхши ўйин кўрсатишди. "Олимпик" гол урганидан сўнг жамоанинг ўзига бўлган ишончи ортди. Уларни ғалаба билан табриклайман.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика