Latest news

13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  0 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  1 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  5 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  0 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  4 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  20 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  8 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  18 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  6 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  37

Неманья Йованович: “Лука Йович – серб футболининг янги юлдузи” News

Неманья Йованович: “Лука Йович – серб футболининг янги юлдузи”

ФИФА кунлари бошланиши билан Европанинг барча терма жамоалари кейинги йил бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатига саралаш баҳсларидаги иштирокларини янадавом эттиришади.

2018 йилги мундиалда чакки қатнашмаган Сербия терма жамоаси ҳам масъулиятли мусобақага йўл олиш учун кураш олиб бормоқда. Ўзбекистонлик ишқибозларга таниш бўлиб улгурган Неманя Йованович кўплаб юлдузли футболчиларга эга бу терма жамоа борасидаги айрим саволларга жавоб бериб ўтди.

- Биринчи саволим шундан иборатки, Сербия терма жамоасида Евро-2020 турнирида қатнашиш учун имконияти қандай? Боиси, кучли гуруҳдан ўрин олгансизлар. Бунинг учун Португалия билан кураш олиб боришингизга тўғри келади...

- Ўзингиз биласиз терма жамоамизда кучли ва юқори савияли футболчилар йиғилган. Кўрган бўлсангиз, Украина ва Португалия билан ёмон ўйин ўтказмадик. Имкониятларимизни юқори баҳолаган бўлардим. Ўйлайманки улар бизни якунда максимал натижа ва йўлланма билан хурсанд қилишади. Иқтидорлар талайгина, ёш ва тажриба уйғунлашган. Фақат, айрим учрашувларда омад биздан чинакамига юз ўгирмоқда. Яратганнинг ёрдами ва мухлисларимизнинг олқишлари остида Евро-2020га чиқишимиз мумкин.



- Дарҳақиқат, Сербия терма жамоаси ўтган йили жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқишга яқин келганди...

- Жудаям кучли квартетдан жой олдик. Ҳамюртларим муносиб иштирок этишди, деб ўйлайман. Аммо, уларга ачинишдан бошқа чорамиз йўқ. Ҳали олдинда катта мусобақалар кўп. Европа чемпионати ва жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида термамизга ишонч билдирамиз.

- Мадриднинг "Реал" клуби янги аъзоси Лука Йович гранд жамоа сафида ўз ўрнини топиб кета олармикан? Нима деб ўйлайсиз, у Испанияга эртароқ келмадимикин...

- Ҳа, Лука дунёнинг энг яхши ёш ҳужумчиларидан бири. Болалигидан иқтидорини намоён этиб, мамлакатимизнинг йирик клубларидан бири - "Ред Стар" жамоасида порлаган. Сўнг уни агентлар “Бенфика”га таклиф қилишди. Афсуски, у ерда ўзини кўрсата олмади. Ахир 17-18 ёшли боладан нима ҳам кутиш мумкин? Охир-оқибат у Франкфуртга йўл олди ва Бундеслигада юқори савиядаги ҳужумчи эканлигини исботлади. Менимча, Зидан унга 90 дақиқа имкон бермайди. Бироқ, Йович вақт ўтиши билан “Реал” услубига мослашиб боришига ишонаман. Менимча, унга эрта эмас. Шундай футболчилар бўладики, мураббийнинг кўрсатмаларини бир зумда илғаб олади. Айримларга эса вақт зарур. Ўйлайманки, у маълум муддат ўтгач ўз маҳоратини намоён қилади. Бунга бир неча ой ёки, бир мавсумни ўзи етади. У ҳали тўлиқ ўзини кўрсата олмади.



- Лука серб футболининг янги юлдузими?

- Менимча, шундай. У ўз устида ишлашдан тўхтамаса, янада юқори чўққиларни забт этишга қодир. Лука каби ёшларнинг етишиб чиқаётгани мамлакат футболининг келажаги порлоқ эканидан далолат.

- Нима учундир серб клубларининг халқаро майдонда ишлари унчалик юришмаяпти...

- Бунга бирон изоҳ келтиролмайман. Аммо, ўз вақтида “Црвена Звезда” Европа чемпионлар лигасида ғолиб бўлган. Қайсидир маънода сенсация қайд этган. Чунки, уша вақтда “Милан”, “Манчестер Юнайтед” қудратли клублар саналарди.


Абдулазиз суҳбатлашди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика