Latest news

02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  1 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  7 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  27 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1

"Нега ҳар доим бошқаларни айблайсиз? Нега ўйиндан бир кун олдин ТВ шоуларда қатнашиб юргандингиз?" — ироқлик журналистлар бош мураббийни аяб ўтиришмади (тўлиқ матбуот анжумани) News

"Нега ҳар доим бошқаларни айблайсиз? Нега ўйиндан бир кун олдин ТВ шоуларда қатнашиб юргандингиз?" — ироқлик журналистлар бош мураббийни аяб ўтиришмади (тўлиқ матбуот анжумани)

Осиё кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Ироқ ва Иордания (2:3) терма жамоалари ўртасидаги драмат ўйиндан сўнг, ироқликлар бош мураббийи Хесус Касас Гарсия матбуот анжуманида қатнашди.

Жуда асабий ўтган анжуманда мураббийга ҳам тўғри маънода, ҳам кўчма маънода ҳужум бўлди. Эслатиб ўтамиз, Ироқ термаси Иорданияга қарши ўйинни 2:1 ҳисобида якунлашга яқин эди, аммо қўшиб берилган дақиқаларда урилган икки гол иорданияликларни кейинги босқичга олиб чиқди. Қуйида матбуот анжуманини тўлиқ ҳолда тақдим этамиз.

- Мураббийнинг ўйин ҳақидаги фикри қандай?

- Биринчи бўлимда учрашувни назорат қилгандик. Қарши ҳужумлар жуда ўткир чиқди ва хато сабаб гол ўтказдик. Иккинчи бўлимда ҳам ўйинни бошқаргандик. Шундан сўнг, сиз кўрган ишлар юз берди.

- Жаноб мураббий, бу мағлубият бўйича масъулиятни ўз бўйинингизга оласизми?

- Осиё кубогидек катта мусобақада ўйинчиларни голни нишонламасликга мажбур қила олмайман. Иордания ўз голини Айман каби нишонлади, лекин уларга қарши ҳеч қандай чора кўрилмади.

- Жаноб Хесус, сиз нега ҳар доим бошқаларни айблайсиз? Қачон айбни ўзингиздан қидирасиз? Нега ўйиндан бир кун олдин ТВ шоуларда қатнашиб юргандингиз?

- Сизнинг фикрингизча, бугунги мағлубиятга мен ТВга берган интервью сабабми? Олдинги ўйинларда ҳам ҳар сафар интервьюлар бердим. Аксинча, мендан кўпроқ гапиришни сўрагандингиз. Биринчи мағлубиятимиздан сўнг, бу нарсаларни эслай бошладингизми?

- Жаноб мураббий, терма жамоа сизнинг даврингизда яхши ўсишга эришди. Бунисига шубҳа йўқ. Фикримча, сиз Ироқ халқи маданиятини англаб етмадингиз. Қатардаги Ироқ терма жамоаси истиқомат қилаётаган меҳмонхонага исталган одам кириб чиқа олади. Сиз футболчиларни ҳимоя қила олмадингиз. Шунга ўхшаш сабаблар туфайли бугун Ироқ ўйинчилари интизомли ўйин кўрсата олишмади...

- Нега Японияни мағлуб қилганимизда шу муаммолар ҳақида бир оғиз ҳам гапирганмидингиз? Мағлуб бўлишимиз билан шунча нарса юзага чиқиб келяпти. Менининг бошқа жавобим йўқ.

- Ироқ термаси ҳимоя ва қанотларда суст ўйнади. Ўйинчиларнинг интизоми бугун ёмон эди. Айман Ҳуссайн ўз голини керагидан ортиқ нишонлаб юборишига сабаб нима? Бу жамоада интизом йўқлигидан эмасми?

- Ҳа, шундай.

Шундан сўнг, жуда асабий ҳолдаги ироқлик журналистлар матбуот анжумани ўтказилаётган хонада тартибсизлик амалга оширишди. Ҳеч ким бир бирини эшитмас, мураббий томон тинимсиз саволлар бериларди. Мураббийнинг жавобларини эшитишни истамаган ироқлик аксарият журналистлар матбуот анжуманини тарк этишга киришишди. Уларнинг орасидан баъзилари бош мураббий Хесус Касас Гарсияга ҳужум қилишга уринишди. ОФК ходимлари ва қўриқчилар Ироқ терма жамоаси бош мураббийини ҳимоя қилишди ва ироқлик баъзи журналистларни матбуот анжумани ўтаётган хонадан чиқариб юборишга мажбур бўлишди.

- Ироқ ва Иордания термалари голни бир хил нишонлашди, аммо ҳакам фақат Айманни жазолади. Бунга фикрингиз қандай?

- Албатта, биринчи кундан бери бир хил тизимда ўйнадик. Биринчи мағлубиятимиздаёқ бу камчиликлар ҳақида гапиришни бошлашди.

- Жаноб мураббий, бугунги мағлубиятни ўз бўйнингизга оласизми? Ўйин давомидаги қайси қарорингиздан афсусландингиз?

- Муаммо шундаки, қизил карточка энг кераксиз пайтда олинди. Биз барча ўзгаришларни амалга ошириб бўлгандик. Бизда бошқа имконият қолмаганди. Менининг фикримча, барчасига қизил карточка сабаб бўлди.

- Японияни мағлуб қилганингиз Осиё кубогини тарк этиш сабабларингиздан бирими? Ироқлик журналистларнинг ҳозирги ҳолатларидан сўнг терма жамоадаги тақдирингиз ҳақида нима дея оласиз?

- Япония билан ўйинда фақат фойдали нарса олдик. Бу ҳеч нарсани ўзгартирмади. Ироқлик журналистларнинг бундай жазавага тушишганидан бироз хафаман. Менга нисбатан бундай ҳужум бўлишини кутмагандим. Ҳафсалам бироз пир бўлди. Келажагимга келсак, ҳаммаси жойида. Олдинда Жаҳон чемпионати саралаши бор.Мен мухлислардан фахрланаман. Ғалаба ва мағлубиятда ҳам мухлислар ёнма ён туриши керак. Биз бу мусобақада қилган барча ишимизни етарлича қадрлашади деб ўйлайман.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика