Latest news

14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  1 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  7 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  9 12:32Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да!  9 12:14"Навбаҳор" Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони билан ўйнайди  2 11:52Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди  5 11:33Артета: "Мен учун Деклан Райс — дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи"  1 10:58Кечаги учрашувда ғалабани қўлдан чиқарган Гвардиола нималар деди?  4 10:32"Шўртан"нинг икки нафар асосий футболчиси "Хоразм" йиғинида  2 10:06"Сурхон" яна бир футболчиси билан хайрлашди  1 09:40Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  8 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  7 08:22Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  28

"Нефтчи": Ёшларимиздан ишончли ғалаба! News

"Нефтчи": Ёшларимиздан ишончли ғалаба!

14 октябрь куни “Нефтчи” ёшлар жамоаси Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида “Пахтакор” ўринбосарларига қарши майдонга чиқишди.
Ёшлар лигаси доирасидаги баҳсда фарғоналик футболчилар йирик ҳисобда ғалабага эришишди. Дастлаб ўйинда “Нефтчи” футболчиси Абдужамол Исроилов ҳисобни очди. Биринчи бўлим майдон эгаларининг ҳисобдаги кичик устунлиги билан якунланди. Асосий тўплар эса иккинчи бўлимда кузатилди.

Дастлаб иккинчи тайм бошида Акобир Тўраев вазиятни тенглаштирди. Бироқ кейинги дақиқаларда “Нефтчи” ёшлари кетма-кет тўплар киритиб ҳисобни йирик кўринишга олиб келишди. Биринчи таймда белгиланган пенальтини амалга ошира олмаган Хуршид Асқаралиев иккинчи бўлимда барибир ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. 2:1. Орадан кўп ўтмай “Нефтчи” ёшлари учинчи тўпни киритишди. Бу сафар ҳам яна ўша Асқаралиев рақиб дарвозабонини ранжитди. Шундан сўнг Баҳром Ҳайдаров кетма-кет ўзгаришларни амалга оширди. Заҳирадан майдонга тушган Сарвар Абдуллаев беллашув сўнггида майдон эгаларининг тўртинчи голига эгаллик қилди. Якуний ҳисоб, 4:1 “Нефтчи” ғалабаси!

14 октябрь, 2016-йил. Қиргули. “Нефтчи” СК стадиони.

Ёшлар лигаси. “Нефтчи” – “Пахтакор” 4:1 (1:0)

Голлар
: Абдужамол Исроилов 20, Акобир Тўраев 46, Хуршид Аскаралиев 54, 57, Сарвар Абдуллаев 77

“Нефтчи”: 30. Сергей Смородин (45. Абдусаттор Обидов 87), 6. Аброрбек Исмоилов (9. Авазбек Ўлмасалиев 89), 10. Хуршидбек Асқаралиев (14. Анваржон Абдулҳақов 79), 11. Отабек Исроилов (7. Сарваржон Абдуллаев 67), 17. Сардор Қулматов, 18. Шодиёр Хожиматов, 20. Отабек Маҳамаджонов, 22. Эломонжон Каримов (32. Мўминжон Маъмуржонов 85), 28. Абдужамол Исроилов, 39. Миржалол Неъматов, 90. Анваржон Аминжонов.

Захира: 45. Абдусаттор Обидов, 7. Сарваржон Абдуллаев, 9. Авазбек Ўлмасалиев, 14. Анваржон Абдулҳақов, 24. Ҳусанбой Ғаниев, 29. Аъзамжон Холматов, 32. Мўминжон Маъмуржонов

“Пахтакор”: 30. Ботирали Эргашев (1. Хожиакбар Жўраев 80), 5. Сарвар Сатторов (23. Шоҳзамон Хайруллаев 68), 7. Акобир Тўраев (19. Юнусбек Абдувоҳидов 85), 8. Ислом Каримов, 15. Равшан Ҳусанов, 18. Андрей Сидоров (10. Билолхон Тошмирзаев 66), 21. Беҳруз Саъдилоев, 22. Георгий Аҳмедов, 26. Остон Урунов, 29. Собит Синдоров, 34. Иброҳим Йўлдошев (38. Ойбек Нурматов 28).

Захира: 1. Хожиакбар Жўраев, 10. Билолхон Тошмирзаев, 19. Юнусбек Абдувоҳидов, 23. Шоҳзамон Хайруллаев, 38. Ойбек Нурматов.

“Нефтчи” матбуот хизмати


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика