Latest news

02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  4 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  1 01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  7 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0 23:53Ўртоқлик ўйини. Россия Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди  6 23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  3 22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  203 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  6 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  22 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  12 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  25 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  150 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  60

“Нефтчи”: Ёшларимиз Муборакда ғалаба қозонди News

“Нефтчи”: Ёшларимиз Муборакда ғалаба қозонди

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўринбосарлари Ёшлар лигаси 6-тур доирасида “Машъал” жамоасига қарши ўзаро беллашдилар.

Муборакда бўлиб ўтган “Машъал” ҳамда “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги ўйин кескин курашларга бой бўлди. Сўнгги турларда муваффақиятсизликларга дуч келаётган Баҳром Ҳайдаров шогирдларига “Машъал”га қарши ўйинда ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Аслида Муборакда хеч бир ёшлар жамоасига осон бўлмайди. Чунки бу ерда ёш футболчиларни етиштириб чиқариш жуда ҳам яхши йўлга қўйилган. Шу боис ёшлар жамоалар ҳам республикида анча рақобатдош жамоа ҳисобланади. Айнан мазкур омилларни ҳисобга олсак, Муборакдаги ўйин анча қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтиши кутилган эди.

“Нефтчи” ўринбосарлари устози Баҳром Ҳайдаров мазкур ўйинда асосий таркибдан Сардор Эминов ҳамда Илхом Бойдедаевларнинг хизматларидан фойдаланиш имкониятга эга бўлди. Шунингдек, асосий таркиб дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов илк дақиқалардан “Нефтчи” ёшларига ёрдам берди. Биринчи бўлимда “Машъал” футболчилари кўпроқ тўпга эгалик қилишга урғу беришди. Меҳмонлар эса асосан қанотлардан олинга ўтиб, рақиб дарвозасига таҳдид солишди. Биринчи таймда тажрибали Сардор Эминов олдинги чизиқдаги ёш жамоадошларини тўп билан таъминлаб, уларни қулай вазиятларда чиқаришга кўмаклашди. Беллашувда тезкор гол киритилди. 11-дақиқада “Нефтчи” футболчиларида жарима тепиш имконияти пайдо бўлди.  Ушбу вазиятда хаволатиб ташлаб берилган тўпни Анвар Абдулқаҳов ҳаммадан баланд сакраб дарвозага жойлаб қўйди. 0:1. Ҳисобдан қониқмаган “Машъал” ёшлари голдан сўнг яна олдинга ташланишди. Лекин Баҳром Ҳайдаров жамоаси рақибнинг аксарият ҳужумларини майдон марказидаёқ узиб қўйишга ҳаракат қилишди. Танаффусда “Нефтчи” таркибидан Сардор Эминов ҳамда Илҳом Бойдедаевларни заҳирага олинди ва уларнинг ўрнига ёш футболчилар курашга қўшилди.

Иккинчи бўлим биринчисидан фарқ қилди дейишимиз мумкин. Навбатдаги 45 дақиқалик кўпроқ қоида  бузарликларга бой бўлди. Энг яхши ҳимоя бу ҳужум нақлига амалга меҳмонлар устози иккинчи бўлимда ҳужумкор футболчилар Хуршид Асқаралиев ҳамда Хаётбек Ёқубовларни майдонга туширди. Бўлим охири “Машъал”нинг ҳужумларига бой ўтди. Бироқ бор диққат эътиборини ҳужумга қаратган мезбонларни фарғоналик футболчилар қарши ҳужумда жозалашди. 88-дақиқада бирга-бир вазиятга чиқиб кетган Хуршид Асқаралиев “Нефтчи”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 0:2, “Нефтчи” ғалабаси.  

“Нефтчи” матбуот хизмати

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика