Latest news

18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 18:14Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  4 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  7

"Нефтчи": Ёшларимиз "Андижон"га қарши ўйнашди News

"Нефтчи": Ёшларимиз "Андижон"га қарши ўйнашди

Иккинчи даврага хозирлик кўраётган Баҳром Ҳайдаров бош мураббийлигидаги “Нефтчи” ёшлар жамоаси 19 июль куни Андижондаги БЎФМ стадионида “Андижон” жамоасига қарши ўртоқлик баҳсида иштирок этишди.

Учрашувда андижонликлар 4:2 натижасида зафар қучишди.

Шу куни биринчи лига етакчиси таркибида Акмал Холматов, Ҳамза Каримов, Анвар Бердиев каби бир қатор тажрибали ижрочилар ҳаракатланди. Шунингдек, биринчи даврани “Нефтчи”да ўтказган Фурқат Ҳасанбоев ҳамда Саид Абдужабборлар ҳам “Андижон” шарафини ҳимоя этишди. Баҳром Ҳайдаров мана шундай жиддий беллашувлар орқали ўз шогирдларини иккинчи давра баҳсларига тайёрланмоқда. Шунингдек ёш ва иқтидорли футболчилар жамоа кўригидан ўтмоқда.

Беллашув ёшларимиз учун катта тажриба мактаби бўлди дейиш мумкин. Гарчи ҳисоб вакилларимиз учун қониқарсиз кўриниш олган бўлсада, Баҳром Ҳайдаров шогирдлари ўзларида яхши таассурот қолдиришди.

Ўйинда “Андижон” ҳисобни очди. Тажрибали Акмал Холматов узоқ масофадан ёш дарвозабон Шуҳрат Раҳмоновнинг хушёрлигини синаб кўрди ва унинг берган зарбасин чиройли голга айланди. 1:0

Кўп ўтмай меҳмонлар таркибидан Исломбек Каримов ҳисобни тенглаштирди. Майдон марказида рақибга кучли прессинг уюштирган ёш фарғоналиклар тўпни рақибдан олиб қўйишди ва қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Оқибатда  Каримов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва имкониятдан унумли фойдаланди. 1:1

Ўз мухлислари қаршисида тўп сураётган “Андижон”ни ҳисоб қониқтирмаслиги аниқ эди.  Шу сабаб Усмон Тошев шогирдлари кетма-кет “Нефтчи” дарвозасига ҳужум уюштиришди. Мана шундай ҳужумларнинг бири қўполлик билан тўхтатилди ва бош ҳакам пенальти белгиланди. 11 метрлик жарима тўпини Алишер Абдувоҳидов тепди. Унинг илк зарбасини “Нефтчи” дарвозабони қайтарди. Бироқ қайтган тўпга ҳаммадан бири андижонлик футболчининг ўзи етиб келди… 2:1. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи тайм ҳам голлар ва хавфли вазиятларга бой бўлди. Бўлимни “Нефтчи” ёшлари гол билан бошлашди. Танаффусдан Баҳром Ҳайдаровдан керакли кўрсатмаларни олган меҳмонлар кетма-кет ҳужумларни амалга оширишди. Вазиятларнинг биридан яна ўша Исломбек Каримов самарали фойдаланди ва ўз дублини нишонлади. 2:2.

Мазкур натижадан сўнг Баҳром Ҳайдаров “Нефтчи” дарвозабонини алмаштирди. Майдонга Машхур Муҳаммаджонов туширилди. Бироқ иқтидорли посбоннинг майдонга чиқиши унчалик даражада омадли чиқмади. Шундан сўнг андижонликлар хавфли вазиятлардан 2 тасини аниқ фойдаланиш ва кетма-кет гол уришга муваффақ бўлишди. 4:2.

Асосий таркиб: Шуҳрат Раҳмонов, Шодиёр Хожиматов, Абдужалил Маназаров, Бунёд Абдуманонов , Ҳусанбой Ғаниев, Ислом Тошпўлатов, Ислом Каримов, Хуршид Асқаралиев, Абдуқодир Артиков, Эламон Каримов, Ҳамидулло Абдуҳамидов

Захира: Машхур Муҳаммаджонов, Сардор Исаков, Ботир Мамасидиқов, Нодир Тўланов, Илхом Вахобов, Асил Ғоибжонов.










“Нефтчи” матбуот хизмати

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика