Latest news

22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  7 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  43 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  12 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  6 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  3 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2

"Нефтчи": Ёшларимиз Андижонда ўртоқлик ўйини ўтказишди News

"Нефтчи": Ёшларимиз Андижонда ўртоқлик ўйини ўтказишди

21 январь куни “Нефтчи” ўринбосарлари янги мавсумга тайёргарлик доирасидаги навбатдаги ўртоқлик баҳсида иштирок этишди.

Бу сафар Биринчи лига иштирокчиси “Андижон” рақиб сифатида танланди. Сафарда бўлиб ўтган ўйинда Баҳром Ҳайдаров шогирдлари андижонлик рақибларига имкониятни бой беришди. Учрашувда 3:1 натижаси қайд этилди.

Ўйин кескин ва муросасиз курашларга бой ўтди. Айниқса биринчи бўлимда гол киритиш учун “Нефтчи” ёшларида бир қатор қулай вазиятлар юзага келди. Аммо баъзи вазиятларда футболчиларимизга аниқлик етишмаган бўлса бошқа ҳолатларда бироз омад келмади. Биринчи таймда хар иккала жамоага ҳам гол киритиш насиб етмади. Умуман олганда, баҳсда Ҳайдаров шогирдлари ёмон таассурот қолдиришмади.

Учрашувдаги голлар иккинчи бўлимда кузатилди. Дастлаб  бош ҳакам “Нефтчи” дарвозасига кетма-кет икки марта пенальти белгилади. Голлардан ўзини йўқотмаган “Нефтчи” вакиллари олдинга ўтишда давом этишди. Бироқ қарши ҳужумларнинг биринида учинчи тўпни ҳам қабул қилишди. Баҳром Ҳайдаров шу куни “Нефтчи” ўринбосарлар таркибида кўрикда бўлиб турган бир қатор футболчиларни  синовдан ўтказиб олди. Баҳс якунланиб бораётганда “Нефтчи” ёшлари таркибидан Санжар Қобулов жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга оширди. 3:1. Шу тариқа баҳс якунланди.

“Нефтчи” ёшлар жамоаси муҳим баҳслар арафасида бўлиб турибди. Сабаби 27 январдан Фарғонада старт оладиган “Ҳоким Кубоги-2017” мусобақасида Баҳром Ҳайдаров шогирдлари ҳам ўз имкониятларини ишга солишади.

Ёшларимиз Андижонда қуйида таркибда ўйнади.

“Нефтчи”: Шуҳрат Раҳмонов, Миржамол Неъматов, Шодиёр Хожматов, Ҳусанбой Ғаниев, Санжар Қобулов, Ислом Тошпўлатов, Хуршид Асқаралиев, Аброр Исмоилов, Сарвар Абдуллаев, Эламон Каримов, Отабек Исроилов

Захира: Абдусаттор Обидов, Азамат Холматов, Отабек Муҳаммаджонов, Авазбек Ўлмасалиев, Ҳамидулло Абдулҳамидов, Баҳодир Алимов, Мўмин Маъмуржонов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика