Latest news

09:42"Атлетико" Симеоне ўрнига янги мураббий қидиришга киришди  0 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  0 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  1 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  6 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  4 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  9 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  15 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  25 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  8

"Нефтчи" ёшлари "Норин"га ютқазди News

"Нефтчи" ёшлари "Норин"га ютқазди

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўринбосарлари иккинчи даврага тайёргарлик жараёнини давом эттиришмоқда.


19 июль куни Баҳром Ҳайдаров шогирдлари Қиргулида Биринчи лига вакили Наманганнинг “Норин” жамоасини қабул қилишди.

Кескин ва муросасиз курашларга бой ўтган ўйинда меҳмонлар ҳисобни биринчи бўлиб очишди. “Норин”нинг биринчи бўлимдаги тўпига Рустам Аъзамов эгалик қилди. Биринчи бўлим шу ҳисобда тугади. Иккинчи таймда майдон эгаларида ҳам ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор қулай имкониятлар юзага келди ва мана шундай вазиятлардан бирида Иброҳим Нўъмонов вазиятни тенглаштирди. Майдон марказида тўпни рақибидан олиб қўйган Иброҳим катта тезликда олдинга ўтди ҳамда барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда дарвоза томон зарба йўллади. 1:1.

Афсуски, тайм охирига келиб яна ўша Рустам Аъзамов ўз голи билан “Нефтчи” ёшларини жазолади ва дубл қайд этди. Шу тариқа норинликлар Қиргулидаги баҳсда зафар қучишди. 1:2


Ёшларимиз “Норин” жамоасига қарши қуйидаги таркибда ҳаракат қилишди:

Асосий таркиб: Шуҳрат Раҳмонов, Абдуқодир Ортиқов, Миржамол Неъматов, Аъзам Холматов, Иброҳим Нўъмонов, Ҳусан Ғаниев, Аброр Исмоилов, Мўминжон Маъруфжонов, Хуршид Асқаралиев, Рўстам Тўхтасинов, Анвар Абдулҳақов

Заҳирадан майдонга тушганлар: Отабек Муҳаммаджонов, Санжар Зокиров, Жавоҳир Мухторов, Сарвар Абдуллаев, Асадбек Маъмуров

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалги назорат баҳсида Баҳром Ҳайдаров жамоаси Қувасойнинг “Цементчи” клубини кичик ҳисобда мағлубиятга учратганди.  Энди “Нефтчи” ўринбосарларини Арсивнинг “Беҳисор” жамоасига қарши ўйин кутиб турибди.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика