Latest news

15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  0 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  0 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  3 14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  1 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  3 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  3 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  1 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  8 11:20Марказий Осиё. Қозоғистонда энг қиммат футболчи ўзгарди, Тожикистонда "Истиқлол" 4-ўринга тушди, "Аркадағ" эса кубок ярим финалига чиқди  1 11:05“Ал Насср“ футболчиси АПЛ грандига ўтиши мумкин  0 10:37Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  4 10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  6

“Нефтчи” ёшлари мағлуб этилди News

“Нефтчи” ёшлари мағлуб этилди

Бугун “Оқ-тепа” “Нефтчи” ўринбосарларига қарши назорат учрашувини ўтказди.
Беллашув "Оқ-тепа"нинг ғалабаси билан якунланди. Биринчи бўлимда катта устунликка эга чиққан футболчиларимиз танаффус арафасида ғалаба тўпини киритди. Чап қанотдан жарима майдони ичига етказиб берилган тўпни ҳимоячилар назаридан четда қолган тажрибали ҳужумчи Маъруф Аҳмаджонов осонлик билан дарвозага жойлаб қўйди – 1:0.

Иккинчи бўлимда ҳам иккала жамоа аъзолари дарвозаларни ишғол қилиш учун ҳаракат қилишди, аммо гол уриш ҳеч бир футболчига насиб қилмади. Шу тариқа учрашув “Оқ-тепа”нинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоалар ўртасидаги 21 январда ўтказилган биринчи назорат учрашувида фарғоналиклар ғалаба қозонган эди – 1:3.

Назорат учрашуви
“ОҚ-ТЕПА” – “НЕФТЧИ” – 1:0 (1:0)
22 февраль. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.
Бош ҳакам:
Суҳроб Сатторов.
“Оқ-тепа”: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Фаррух Сайдалиев, Саид Толипов, Дониёр Усмонов, Нодир Тешабоев, Хуршид Йўлдошев Набижонович, Собир Усмонхўжаев, Зафар Қорақулов, Алишер Шоғуломов, Никита Павленко, Маъруф Аҳмаджонов.
Захирадан тушганлар: Илҳом Жуманов, Сергей Рекун, Зокир Мирзааҳмедов, Бобур Абдураҳмонов, Хуршид Йўлдошев Хуррамович, Фаррух Зикрияев, Нодир Саъдуллаев, Бунёд Қорабоев.
Гол: Маъруф Аҳмаджонов, 38 – 1:0.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика