Latest news

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  9 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  106 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди News

"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди

Жорий мавсум якунидан сўнг "Нефтчи" ПФКга Ислом Исмоилов бош мураббий этиб тайинланди.

Шу муносабат билан бугун клуб матбуот ҳизмати томонидан ОАВ вакиллари учун янги мавсум олдидан матбуот анжумани ташкиланди.

Матбуот анжаманида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

- Авваламбор, биринчи навбатда бой тарихга эга, катта армияга эга муҳлислари бор клубни бошқаришни менга ишониб топширишганлиги учун клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Фаолиятимда "Нефтчи" мен учун янги чақирув, янги босқич , катта ишонч ва шу билан биргаликда катта маъсулиятдир. Асосий мақсадларимдан бири мухлислар меҳрини қозониш ҳамда "Нефтчи" жамоасини янги босқичга олиб чиқиш учун бор кучим билан ҳаракат қилишдир. Булар осонгина ҳал бўлмайди, лекин биз бу йўлда биргаликда жамоа,муҳлислар барчамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз лозим.


Саволлар

- Авваламбор, сизни "Нефтчи" жамоасида кўриб турганимиздан  хурсандмиз, жорий мавсумда жамоа узоқ кутилган чемпионликни қўлга киритди. Мавсум олдидан режалар қандай?

- Биринчи навбатда, чемпионликни муносиб ҳимоя қилиш, Элит Осиё чемпионлар лигаси мусобақасида юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиш, шунингдек Фарғона вилояти ҳокимининг ёшларга бераётган эътибори мисолида «Нефтчи» жамоаси академияси ўз фаолиятини бошлади. Академия Ўзбекистондаги энг илғор академиялардан бири бўлиши кўзда тутилмоқда. Келгусида аста секинлик билан жамоа фалсафасини, ўйин услубини ёшларга таянадиган жамоага айлантириш мақсадидамиз. Шу билан биргаликда тажрибали футболчилар орқали ёшларга ўрнак ва майдонда ўрганишлари лозим бўлган жиҳатларни олишлари учун таржрибали футболчиларни ўрни ҳам жамоада муҳим ҳисобланади.

- Жамоамизни 2026 йилда қандай тактик услубда кўрамиз?

- Биринчи навбатда, ҳужумкор футболсни тарғиб қиламиз. Лекин дойимий равишда ҳужумкор футбол ўйнашни имкони ҳам йўқ , асосий мақсадимиз муҳлисларга манзур бўладиган чиройли ва сифатли футбол намойиш этиш.

- Янги мавсум олдидан жамоа режалари ҳақида маълумот берсангиз?

- Мавсум олдидан жамоамиз янги йилнинг 5 январь санасида Туркиянинг Анталия шаҳрига ўқув йиғин машғулотларини ўтказиш учун жўнаб кетади.У ерда назорат учрашувларида майдонга чиқиш ҳам кўзда тутилган тутилган. Ўқув йиғин машғулотлари 15 февралда тугайди ва юртимизга қайтиб келамиз.

Умуман олганда янги мавсумга юқори даражада тайёргарлик кўриш назарда тутилган.

- Сизни бош мураббий лавозимида кўриб турганимиздан хурсандмиз. Ўътган мавсумда жамоа нисбатан ҳимоявий футбол ўйнагандек кўринганди. Янги мавсумда ҳужумкор футбол кўришимиз мумкинми?

-Шу ўринда жамоанинг собиқ бош мураббийи Виталий Левченкога яна бир бор миннатдорчилик билдираман. Ҳар бир мураббийнинг футболда ўзининг қарашлари ва ўйин услуби бўлади. Кимдир ҳужумкор, кимдир ҳимоявий футболни ҳуш кўради. Менинг фалсафам айтиб ўтганимдек, ҳимояни эсдан чиқармаган ҳолда ҳужумкор футболни тарғиб қилишдир.

- Шу саволга қўшимча қиламан, биламиз Виталий Левченко 3-5-2 тактикасида футбол ўйнар эди. Агар ушбу мавсумда жамоа ўзаги сақланиб қолинса, сизнинг тактик услубингизга футболчилар мослашиши ҳақида қандай фикрдасиз?

- Албатта, жамоадаги  футболчилар ўз ишини устаси ва профессионаллар ҳисобланади. Улар исталган схема ва тактикада футбол ўйнай олишади. Ўъйлайманки футболчилар билан мослашишда муаммо бўлмайди.

- Кеча клуб матбуот ҳизмати томонидан Ханс-Юрген Гёде ёрдамчингизга айлангани ҳақида хабар берилди. Мураббийлар штаби ҳақида қўшимча маълумот берсангиз?

-Кеча германиялик мутаҳассис Ханс-Юрген Гёде билан шартнома имзоланди. Шунингдек, режага кўра мураббийлар штаби асосан Европа мамлакатларидан жалб қилинади. Бунга сабаб, жамоа келажакда замонавий ва сифатли футбол кўрсатиши инобатга олинмоқда. Бунинг учун албатта вилоят раҳбарига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- Футболда шахсий қобилият (инстинг, сезгирлик) ёки аналитика. Қайси бирига кўпроқ ишонасиз? 

- Ҳар иккиси ҳам футболда муҳим жиҳатдир. Футболни инсонлар ўйнайди роботлар эмас. Учрашув пайтида асосан биринчи ўринда таҳлил қилинади. Янги мавсумда бунга катта эътибор қаратамиз. Ўъйинни ривожлантириш бўйича айтиб ўтганимдек, Европадан мутаҳассислар жалб қилинади. Лекин қаердадир инсон ўйин ҳолатидан  келиб чиқиб вазиятни ўзида ҳис қилиши керак. Кўпроқ аналитикага ҳам қулоқ тутиш замонавий футболни қонуни ҳисобланади.

- Ёшлар жамоаси  янги мавсумда сизнинг иш режангизда борми? Уларни янги мавсум учун режалари қандай? 

- Хозирдан янги мавсум учун ишлар бошлаб юборилган ва ёшларга катта эътибор қаратилади. Машғулотларга ёш футболчилар жалб қилиш бўйича босқичма босқич режалар тузилган. Асосий мақсадларимиздан бири, иқтидорли футолбчиларни катта футболга олиб кириш ҳисобланади. Бу катта меҳнат талаб қилади. Ўйлайманки, яқин йилларда жамоамиз таркибида бир нечта ёш футболчилар юлдуз бўлиб порлашига бор кучимизни ишга соламиз.

- Айни вақтда футболда стандарт вазиятлар натижа олиб келиш учун асосий қуролга айланмоқда. Саволим шуки, мураббийлар штабида айнан шу жиҳатларга эътибор берадиган мутаҳассисни кўрамизми?

- Ҳозирга келиб ёрдамчи мураббий штабга жалб қилинди. Олдимизда иккита масала қолди. Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ва дарвозабонлар мураббийи. Бу борада керакли мутаҳассислар билан боғланганмиз. Барчасини йўлга қўйиб олсак албатта, сиз айтгандек ҳар бир деталларни ўрганиб чиқамиз. Жамоамиз учун муносиб мутаҳассис зарур деб топилса албатта, шундай мутаҳассисни жамоага таклиф қиламиз.

Мураббий ва мутаҳассисларнинг барчаси Европадан келиши кўзда тутилган.

- Жамоага келганингиздан сўнг биринчи навбатда ишни нимадан бошладингиз?

- Аввало тайёргарлик кўриш режалари устида ишладик. Жамоанинг ўзаги сақланиб қолинади. Жамоа аллақачон шаклланган. Футболчиларга ишонч билдирамиз ва шу билан бирга ёш футболчиларни ҳам тарбиялашга катта эътибор қаратамиз.

- Олдинда Элит лига мусобақаси турибди. Жамоа таркиби кучайтириладими? 

- Элит лига учун тайёргарлик бошланган. Жамоа таркибига келсак, ҳозирги чемпион таркибда жуда катта потенциал бор. Уларга ишонч билдирилса, ўйин услуби тўғри йўлга қўйилса катта салоҳиятга эга футболчиларимиз Элит лигада нималарга қодирлигини кўрсата олади.

- Селекция жараёнига кеч қолмаябмизми ?

- Селекция ишлари амалга оширилмоқда. Барча музокаралар якунига етса жамоа матбуот ҳизмати томонидан эълон қилинади.

- Янги мавсумдаги интрига ҳақида нима дея оласиз?

-«Нефтчи» жамоасининг янги мавсум учун режалари бор. Биз ҳеч қайси жамоадам қўрқмаймиз ва умид қиламизки муҳлислар далдаси билан чиройли гаълабаларга эришиб, уларни хурсанд қиламиз.

- 2026 йилда Исломбек Исмоилов «Истиқлол» стадионига келадиган муҳлислардан  нима кутмоқда? 

-Жорий мавсумда муҳлисларимиз статистик жиҳатидан ҳам, муҳлислик этикаси томонидан ҳам мамлакатимизда етакчи бўла олишди. Янги мавсумда ҳам бунданда юқори даражани кутамиз. Хабарим бор, муҳлисларимиз янги мавсум учун тайёргарликларни бошлаб юборишди. Ўйлайманки, улар бу йилгиданда кўпроқ жамоани қўллаб қувватлашади ва жамоамиз ҳам шунга муносиб равишда муҳлисларини хурсанд қилишга бор куч ғайратини ишга солади.

Rating: +1   

Comments

+5   
06 dec 18:01:50
Уз.
Ишкилиб Фудболчилар бунга ургатишмасинда тактикани
+4   
06 dec 19:14:31
Sherzodjon Abdullayev
Аввало ишларига омад лекин нефтчи бу мураббий билан узок вакт бирга ишлолмаса кере бунака котта жамоага еш мураббий эмас бошка мурабий кере деб уйлиман
+4   
06 dec 17:53:31
Жасурбек Фазилов
Озгина ёш да шу бола...катталарга босим утказа олармикан.
+3   
06 dec 20:16:06
BXZ BXZ
Бир иккита кари туллак футболчилар фитна килмаса жуда зу́р у́з амбициясига эга яхши хужумкор жамоа шакилланади ва у́з су́зини Супер лига ва Очлда ку́рсатади . Ички мухитни бизадиган футболчилардан кутилиши Исломбекни салохиётини кенг микёсда очишига йу́л бу́лади . Нефтчига ва Исломбекка омад . Пахтакор мухлислар .
+3   
06 dec 18:46:50
Azim Ismailov
Манимча сайфиев ва шунга ухшаган футболчиларга жавоб бериш керак булмасам уни гапига киришмайди ва Бу натижага тасир килади
+3   
06 dec 17:59:22
Saidjahon
Исмоиловга кийин булади босим катта чемпион жамоани кабул килиб оляпти.
+2   
06 dec 18:51:10
Fesion disegner
Исмоиловга ишонамиз Иншаоллох хаммаси яхши булади.
+1   
07 dec 07:13:54
Абд
Xafa bo'lmanglar-u, bu bola eplolmaydi Neftchini.
+1   
07 dec 05:54:48
rustam
Рискованный эксперимент! Одно дело тренировать детей 17 лет и взрослых у которых опыта и знаний больше чем у Исмоилова.
+1   
06 dec 19:03:52
Job Ir
Кушниларга омад. Кейинги мавсум элит очлда юртимиз шанини муносиб химоя килсин.
+1   
06 dec 18:31:20
Bah7614
ayirish belgisiga balo bormi
+1   
06 dec 18:05:43
Шухратжон Муйсинович
Журналистлардан савиялироқ саволлар кутгандим.
+1   
06 dec 17:59:30
Адхамжон Низамов
Духини бермайдиган йигит.Ишларига омад.Келаси йил хам Нефтчини чемпионлигини саклаб колишига ишонамиз.
   
07 dec 20:39:36
Акмал Аляров
Reply to comment by Бахтиёр Ашуров
Эпласа ишлаб кетади. Агар эплолмаса, олти ойда жавобини беришади. Қани кузатайликчи. Исломниям, нефтчигаям омад!
Иншоолох эплайди
   
07 dec 16:58:07
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Акмал Аляров
Сизлар Билан бизда бор ақл Исломда ҳам бор уни ОЛИБ келган рахбариятда ҳам бор,агар шундай катта жамоани эплолмаса беришмасди
Эпласа ишлаб кетади. Агар эплолмаса, олти ойда жавобини беришади. Қани кузатайликчи. Исломниям, нефтчигаям омад!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика