Latest news

22:18"Барселона" Ямал билан янги шартнома имзолайди. Томонлар келишувга эришишга яқин  1 21:46Виртц "Реал" ёки "Манчестер Сити"га ўтишни истамаяпти. У бошқа клубга бормоқчи  3 21:21"Олтин тўп" учун битта ҳақиқий номзод бор" – "Бетис" Винисиус ва Антонининг статистикасини солиштирди  2 20:57Кевин Де Брюйне "Сити"да қолиши мумкин, футболчи янги шартнома имзолашга тайёр  2 20:35Криштиану Роналду ўғлининг Португалия терма жамоасига чақирилганига муносабат билдирди  2 20:10​"Астон Вилла" Мартинес кетса, "Реал" дарвозабонини олиб келмоқчи  0 19:47МЮ сербиялик дарвозабонга қизиқиб қолди  0 19:26Про лига. "Олимпик-MobiUz" Нукусда кичик ғалабага эришди  0 19:05"Реал" скаутлари "Арсенал" – "Борнмут" ўйинида бўлди  3 18:388 ўйинда 8 хато. Суперлиганинг 8-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  17 18:14МЮ Рэшфордни сотишга тайёр. Клуб ўз тарбияланувчисини қанчага баҳоламоқда?  4 17:47Ўзга олам вакиллари  8 17:15"Футбол олами". Сенсацияларга ва истеъфоларга бой бўлган 8-тур ҳақида батафсил  0 17:04Шўрпахтажон  11 16:55"Реал" Мбаппе ўрнига янги ҳужумчи топди  7

“Нефтчи” янги йил тадбирини ўтказди News

“Нефтчи” янги йил тадбирини ўтказди

Остонамизда 2015 йил турибди. Юртимиздаги жамоалар эса декабрь ойининг охирги кунларига келиб жорий йил якунларига бағишлаб тадбир ўтказмоқда.
Хусусан “Нефтчи” клуби ҳам куни кеча янги йил байрамини ўтказди. Пайшанба куни Фарғона шаҳридаги “Мираж” кафесида футболчилар, клубнинг ҳисобчи, ошпаз ва жамики ишчи ходимлари шарафига байрам дастурхони ёзилди.



Шунингдек кечага бир қатор меҳмонлар таклиф этилди. Хусусан Фарғона нефтни қайта ишлаб чиқариш заводининг директор ўринбосари Шуҳрат Султонович, Фарғона вилояти футбол федерацияси вице-президенти Салимжон Зокиров, “Истиқлол” стадиони директори Илҳомжон Собитов, каби бир қатор таниқли кишилар тадбирга ташриф буюрди.



Янги йил байрами бошланиши олдидан “Нефтчи” клуби раиси Тоҳир Кападзе сўзга чиқиб, йиғилганларни кириб келаётган янги 2015 йил билан самимий қутлади. Шунингдек бир қатор мартабали кишилар сўзга чиқиб, байрам арафаси табрикларини йўллади.



Фарғона футболида ўзига яраша хурмат қозонган Лев Вахтин, Аркадий Пишук ҳамда Валерий Седунов каби фахрийлар ҳам чиқиш қилиб, дилсўзларини билдирди.

Шундан сўнг футболчилар саҳнага таклиф этилиб, мусиқа ва рақслар ташкил этилди.

Шу тариқа янги йил тадбири ўз поёнига етди. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика