Latest news

11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  1 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  13 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  3 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   3 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  38 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  1 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  3 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  27

"Нефтчи" янги футболчиларни таништирди ФОТО News

"Нефтчи" янги футболчиларни таништирди ФОТО

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси янги футболчиларни таништириб ўтди. Таништирув маросими Қиргулидаги "Нефтчи СК" майдонида бўлиб ўтди.

Учрашувда янги ўйинчилар ва жамоанинг ашаддий мухлислари қатнашдилар. Учрашувнинг бошида жамоа раиси Тохир Кападзе сўзга чиқди.
- Авваламбор ассалому алайкум. Бугун сизлар билан тўпланишимиздан мақсад, янги ўйинчиларни таништириб ўтишдан иборат. Биз бу учрашувни иккинчи давра аввалида қилмоқчи эдик, лекин жамоани янги либослари тайёр бўлмаганлиги сабабли кейинроқ ўтказишга мажбур бўлдик. Ҳозирда жамоа 3 нафар ўйинчи билан шартнома имзолади. Фарғона футболи тарбияланувчиси Отабек Исроиловни жамоага қайтардик, "Олмалиқ"дан Адриан Кашкавални ва "Пахтакор"дан Абдумавлон Абдужалиловни таклиф қилдик. Бу ўйинчиларни ҳозирги ҳолатимиздан келиб чиқиб қўшиб олдик. Исроилов ва Кашкавал билан 4 ойлик шартномалар тузилди. Абдужалиловни трансферини эса "Пахтакор"дан сотиб олдик ва 2,5 йиллик шартнома имзоладик. Улар бизнинг ишончимизни оқлашлари тилакдошиман.

Шундан кейин янги ўйинчиларга рақамлар топширилди. Адриан Кашкавалга 27-рақамни, Отабек Исроиловга эса 26-рақамларни топширилди. Футболкаларни қабул қилиб олган футболчилар сўзга чиқишди.
Адриан Кашкавал: - Мен давралар оралиғида яхши жамоага ўтдим деб ўйлайман. "Нефтчи" жамоаси ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоа. Шу сабабдан ҳам шу жамоани танлашга қарор қилдим. Худо хоҳласа чиройли ўйинлар орқали мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Мавсум якунида совринли ўринлардан бирини эгаллашга уринамиз.
Отабек Исроилов: - "Нефтчи" жамоасига қайтганимдан бахтиёрман. Жамоага қўлдан келганча ёрдам бераман. Худо хоҳласа медаллар учун курашамиз ва бунинг учун жонимизни ҳам беришга тайёрман. Тадбир давомида бош мураббий Мурод Исмоилов, ўйинчилардан Мансур Саидов ва Жахонгир Меҳмоновлар муҳлислар қизиқтирган саволларга жавоб бердилар. Учрашув қизғин савол-жавоб тарзида бўлиб ўтди.



















Комилжон Икромов
Фото: Исломбек Рустамбеков

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика