Latest news

21:21Назорат ўйини. "Ғазалкент" Анталияда Грузия чемпиони ёшларини мағлуб этди  0 21:06"Ривожланиш Кубоги". Ўзбекистон U-17 Озарбайжонни мағлуб этди  1 20:40Пролига. 2026 йилги мавсумда иштирок этадиган барча 14 жамоа номи маълум бўлди  3 20:22"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди  4 20:09ОКМК сербиялик футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 19:58Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчисини "Каттақўрғон"га ижарага берди  2 19:30"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин  1 19:08Расман: Жасур Яхшибоев — "Локомотив" футболчиси!  11 18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  2 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  11 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  5 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0

"Нефтчи" тақдимот маросими ўтказди News

"Нефтчи" тақдимот маросими ўтказди

Бугун Ислом Каримов номидаги санъат саройида "Нефтчи" футбол клубининг янги мавсумга тақдимот маросими тантанали равишда ўтказилди.

Тантана бошланишидан олдин футбол академияси тарбияланувчилари ва фан клуб аъзолари "Нефтчи" жамоасини ранг баранг шиорлар ва қувончли ҳайқириқлар остида кутиб олдилар. Мажлислар залида ўтказилган маросимда "Нефтчи"нинг клуб раҳбарлари, мураббийлар, вилоят ҳокимлиги ва спортга алоқадор ташкилотларнинг масъул ходимлари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар. Уларнинг гулдурос қарсаклари остида вилоят ҳокими, вилоят футбол ассосиасиясининг президенти Ҳайрулло Ҳайитбаевич Бозоров сўзга чиқиб, жамоа аъзоларини янги мавсум бошланиши билан қизғин табриклаб, уларга ўтган йиллардагидан кўра юқори натижаларга эришиш, ҳар бир учрашувда мухлисларни қувонтириш, бунинг учун эса спорт маҳоратлари ва куч-қудратларини биргаликда намойиш этиш каби тилакларини изҳор этди.Мухлислар, яъни сизлар билан биз ҳамиша жамоа билан бирга бўлишимиз, уни ҳар жиҳатдан қўллаб қувватлашимиз, кўнглини кўтаришимиз ва шу тариқа кўзланган юксак маррага албатта эришишимиз мумкин. Мен бугун, —деди ҳоким," Олға Нефтчи, биз биргаликда қудратли кучмиз", деб ўз сўзимни  якунламоқчиман.

Ҳоким табригидан сўнг тантанага йиғилганлар машҳур санъаткорлар иштирокида ташкил этилган концерт дастурини мириқиб томоша қилдилар. Консертда Яхъё Мўминов, Отабек Муҳаммадзоҳид, Илҳом Иброҳимов, Қиличбек Мадалиев сингари ўзбек қўшиқчилигини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган донгдор санъаткорларнинг чиқишларини залда тўпланганлар гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватлаб турдилар.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика