Latest news

15:52“Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув” – Максим Шацкихдан дастлабки фикрлар  6 15:47Футболда тезлик бўйича жаҳон рекорди янгиланди  1 15:26Эвра Брунунинг кетишига қарши: "У жамоанинг энг муҳим ўйинчиси, усиз МЮ Европа Лигаси финалига чиқмаган бўлар эди. Уни қўйиб юборишса, хато бўлади"   0 14:31“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши  3 14:08Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"  2 13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0 12:21Қоидабузарликдан сўнг урилган гол ва ВАРнинг нотўғри аралашувлари. Суперлиганинг 9-тури ҳакамлик таҳлили  3 12:12"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?   17 11:53“Трастбанк”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!  1 11:45Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди  5 11:28Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди. Мени Мбаппе ёки Рафинья билан таққослаш шарт эмас"  7 11:01Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"  10 10:50Виктор Гёкереш "Арсенал"да қанча маош олиши маълум  9 10:18Гвардиола Де Брюйнега ўринбосар топди  3

"Нефтчи": Режадан ташқари яна бир ўйин бўлиб ўтди News

"Нефтчи": Режадан ташқари яна бир ўйин бўлиб ўтди

Анталияда ўқув машғулот йиғинларини ўтказаётган “Нефтчи” жамоаси кеча режадан ташқари яна бир ўйин ўтказди.

Донецкнинг “Шахтёр” U-21 жамоаси футбол клубимизга режадан ташқари ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифи билан мурожаат қилди. Андрей Фёдоров бошчилигидаги мураббийлар штаби футболчиларга янада кўпроқ ўйин амалиёти бўлиши учун мазкур ўртоқлик баҳсига розилик беришди.  “Шахтёр” жамоасининг 21 ёшгача бўлган футболчиларга қарши ўйин ҳам қизғин ва муросасиз курашларга бой ўтди. Ўйинда вакилларимиз 2:1 натижасига кўра рақибни таслим қилишди. Фарғоналиклар сафида Аббос Махсталиев пенальтини аниқ амалга оширган бўлса, Абдужамол Исроилов ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Бу ўйинда жамоанинг бир қатор тажрибали ва легионер футболчиларига дам берилди.  Донецкликларнинг ёшлар жамоасига қарши беллашув бўлгани муносабати билан Андрей Фёдоров ҳам мазкур учрашувда кўпроқ ёш футболчилар имконият берди. “Нефтчи” Донецк клубига қарши қуйидаги таркибда ўйнади.

Асосий таркиб: Абдумавлон Абдужалилов, Ҳамза Каримов, Ҳусниддин Ғофуров, Иброҳим Нўъмонов,  Сардор Қулматов,  Умид Қодиров, Абдужамол Исроилов, Никита Павленко, Абдураҳмон Абдулҳақов, Дамир Низанов, Мўйдин Мамазулумов

Захирадан майдонга тушганлар: Аббос Махсталиев, Фурқат Ҳасанбоев, Жавоҳир Расулов

“Нефтчи” матбуот хизмати

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика