Latest news

23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  3 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  1 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  1 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  4 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  29

“Нефтчи“ Қувасойда “Цементчи“ билан назорат учрашуви ўтказди News

“Нефтчи“ Қувасойда “Цементчи“ билан назорат учрашуви ўтказди

Бугун Қувасойдаги “Цементчи“ ўйингоҳида Фарғонанинг “Нефтчи“ ва “Цементчи“ жамоалари ўртасида назорат учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув ўртоқлик мақомида бўлса ҳам муросасиз ва кескин курашларга бой тарзда ўтди. Биринчи бўлимда беллашувни томоша қилиш учун стадионга ташриф буюрган мухлислар жами 4 та гол кўришга муваффақ бўлдилар. Ўйинда ҳисобни “Нефтчи“ вакиллари очишди. Бу вазиятда Санжар Зокировнинг узоқ масофадан кучли зарба йўллаб, “Цементчи“ дарвозасини ишғол этди. Орадан кўп вақт ўтмай “Нефтчи“ вакиллари мезбонлар дарвозасига иккинчи голни ҳам киритдилар. Меҳмонларнинг иккинчи голига Илҳом Ваҳобов муаллифлик қилди. Шундан сўнг “Цеменчи“ футболчилари ҳужумкорликни оширдилар. Бўлим сўнгига қадар Сардор Зокиров шогирдлари ўйиндаги ҳисобни тенглаштиришди. Дастлаб Фахриёр Ўринбоев кучли зарба билан ҳисобни қисқартирган бўлса, биринчи бўлим сўнги дақиқаларида Ҳошим Шокиров гол уриб ҳисобдаги мувозанатни тиклади — 2:2.

Иккинчи бўлимда жамоалар таркибида бир қатор ўзгаришлар юзага келди. Хусусан “Нефтчи“ устози Абдусамад Дўрмонов майдонга Отабек Зокиров ва Достонбек Тошматовларни туширди. Ўзгаришлар самарасини берган холда меҳмонлар футболчиси Достонбек Тошматов иккинчи бўлим давомида “Цементчи“ дарвозасига иккита гол киритишга муваффақ бўлди.

Дўстона руҳда кечган учрашув “Нефтчи“ жамоасининг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Назорат учрашуви.

Қувасой шаҳар “Цементчи“ ўйингоҳи.

“Цементчи“ — “Нефтчи“ 2:4

Голлар: Санжар Зокиров (0:1), Илҳом Ваҳобов (0:2), Фахриёр Ўринбоев (1:2), Ҳошим Шокиров (2:2), Достон Тошматов (2:3), Достон Тошматов (2:4)

“Нефтчи“: Шерзод Абдураимов, Миржамол Неъматов, Дилёр Ирматов, Элдор Эргашев, Мансур Саидов, Жамшидбек Тўрақулов, Исломбек Каримов, Дониёр Мадаминов, Жамшид Қобулов, Санжар Зокиров, Илҳом Ваҳобов.

Захира: Фаррух Турдиалиев, Мухаммадазиз Обиджонов, Отабек Зокиров, Достонбек Тошматов

Бекзод Толибов тайёрлади

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика