Latest news

22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Фулхэм" билан дуранг ўйнади  32 21:40БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Хорфаккан"ни мағлуб этди, Ғаниевдан иккита ассист  2 20:57"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини нишонга олди  2 20:23Рабьога "Наполи", "Милан" ва турк клублари қизиқиш билдирмоқда  0 19:50ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда ғалабага эришди, Раҳмоналиев кетма-кет бешинчи ўйинда захирада қолдирилди  5 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  3 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  12 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  1 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2 13:13"Астон Вилла" "Челси" ва ПСЖ ҳужумчиларини таркибига қўшиб олмоқчи  1 12:51Диего Симеоне: "Атлетико" ўз принципларини ўзгартирмайди"  1 12:30Мурод Бобожонов: "Сўнгги тўрт ўйинда уч гол? Бундан ҳам яхшироғига ҳаракат қиламан"  1

“Нефтчи” – “Қизилқум” 1:1 (тўлиқ шарҳ) News

“Нефтчи” – “Қизилқум” 1:1 (тўлиқ шарҳ)

Tags :  Нефтчи
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Тошкентдаги тўртинчи ўртоқлик баҳсида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига қарши ўйнади.

Беллашувда томонлар муроса кўчасини танлашди. Шундай қилиб “Нефтчи” жамоаси охирги 4 та ўйиннинг 3 тасида дуранг натижа қайд этди. Бир ғалаба “Металлург” билан ўйинда кузатилди. Янги таркибни шакллантираётган мураббийлар штаби учун Тошкентдаги йиғин айни муддао бўлмоқда.

Учрашув борасида фикр билдирадиган бўлсак, “Нефтчи” баҳсдан баҳсга ўз ўйинини кучайтириб бормоқда. “Қизилқум”га  қарши учрашувда ҳам кўплаб хавфли вазиятлар юзага келганини айтиб ўтиш ўринлидир. Айниқса олдинги чизиқда Амиржон Сафаров ва Вячеслав Сушкинлар бир-бирларини яхши тушуниб ҳаракат қилишмоқда. Ўйинда тезкор гол киритилди. Абдужамол Исроилов ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига тўпни ҳаволатиб ташлаб берди. Марказда турган Сафаров ҳаммадан чаққонроқ ҳаракат қилиб, боши билан дарвозага зарба берди ва гол. 1:0. “Қизилқум”нинг жавоб голи ўзини узоқ куттирмади. 39-дақиқада навоийликлар сафида Гужа Григалашвили Абдужалилов қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди.

Иккинчи бўлимда “Нефтчи” мураббийлари бир қатор ўзгаришларни амалга оширишди. Абдужалилов, Сафаров ҳамда Абдулҳақовлар ўрнига Сунатилло Эрматов, Отабек Аҳмаджонов ва Жалил Кимсановлар майдонга туширилди. Ундан ташқари учрашув бош ҳаками Вадим Агишев кутилмаган қарорни амалга оширди. “Нефтчи” ҳимоячиси Аваз Агалиев ўйин пайти майдон ташқарисида турганлар билан тортишгани учун қизил карточка олди. Унинг ўрнини тўлдириш мақсадида Авазбек Ўлмасалиев баҳсга қўшилди.

Навбатдаги 45 дақиқаликда Отабек Аҳмаджонов, Сунатилло Эрматов ва Жасур Азимовларда кўпроқ вазиятлар юзага келди. Шу қатори Фарғона жамоаси ижросида бир қатор узоқдан хавфли зарбаларга шоҳид бўлдик. Аммо ўйин охиригача қулай вазиятлар бўлгани билан бошқа гол киритилмади.


“Нефтчи” мураббийлар штаби баҳсда қуйидаги таркибдан фойдаланишди.

“Нефтчи”
: Абдумавлон Абдужалилов, Шукурали Пўлатов, Даврон Маматов, Аваз Агалиев, Искандар Шойкулов, Жасур Азимов, Абдужамол Исроилов, Аббос Махсталиев, Абдураҳмон Абдулҳақов, Амирбек Сафаров. Вячеслав Сушкин.

Захира: Виталий Мирный, Авазбек Ўлмасалиев, Ҳусниддин Ғофуров, Сунатилло Эрматов, Отабек Аҳмаджонов, Элёр Мамасолиев,

"Қизилқум": Эркин Жабборов, Гиорги Квесиешвили, Муҳсин Убайдуллаев, Ҳусниддин Фазлиддинов, Акмал Рустамов, Эркин Бойдуллаев (с), Миржалол Қосимов, Самандар Шодмонов, Дониёр Усмонов, Нодирхон Камолов, Гужа Григалашвили.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика