Latest news

17:42Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" (Матнли трансляция)  1 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  3 17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  8 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  20 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  7 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  24 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  24 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  10

"Нефтчи" – "Пахтакор" учрашувига "Истиқлол" аренаси эмас, Яйпан шаҳридаги "Ўзбекистон" стадиони мезбонлик қилади News

"Нефтчи" – "Пахтакор" учрашувига "Истиқлол" аренаси эмас, Яйпан шаҳридаги "Ўзбекистон" стадиони мезбонлик қилади

Бу ҳақда ЎзПФЛ хабар бермоқда.

"Coca-Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Пахткор" ўйини 12-август куни Яйпан шаҳрида бўлиб ўтади.

Аввалроқ мазкур беллашувга катта танаффусдан кейин Фарғонадаги "Истиқлол" аренаси мезбонлик қилиши маълум қилинганди. Бугун — 8 август тонгида ЎзПФЛ комиссияси "Истиқлол" стадионига қайта ташриф буюрди ҳамда стадионни ўйин олдидан ўрганиб чиқди. Бунгача комиссия 22 июль куни "Истиқлол"да бўлган ҳамда қилиниши шарт бўлган ишлар юзасидан ахборот киритганди. Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатдики, талаб даражасидаги баъзи масалаларда кечикиш мавжуд. Шунингдек, майдон бўйича мутахассислар фикрига кўра, майса ўнглаб олиниши учун ҳам яна бироз вақт керак. 

Мазкур ҳолатларни инобатга олиб, ЎзПФЛ таваккал қилмаган ҳолда кечроқ бўлса-да, учрашувни Яйпан шаҳрига кўчирди. ЎзПФЛ мутахассислари Тошкентга қайтгач, "Истиқлол" стадиони бўйича қайта талаб киритилади. Бунда VAR технологияси учун "Истиқлол" стадионига тегишли ташкилотдан рухсат олиш ҳамда стадиондаги техник ҳолат маромида ишлаши учун интернет тизимини талаб қилинган кўрсаткичга келтириш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Айни ҳолатда кийим алмаштириш хоналари, ҳакамлар хонаси, комиссар хонаси ва унга туташ ҳудудлар бўйича масалалар ҳал этиб улгурилган", – дейилади расмий хабарда.

Rating: -21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика