Latest news

19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  0 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  13 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  0 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  1 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  3 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  7 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  5 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  3 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  8 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1

"Нефтчи" - "Пахтакор". Учрашув ҳақида маълумотлар News

"Нефтчи" - "Пахтакор". Учрашув ҳақида маълумотлар

Олий лиганинг 25-турида ишқибозлар чемпионатимиздаги энг кескин қарама-қаршиликка гувоҳ бўлишади.

Бу жамоалар олий лига ташкил этилганидан бошлаб уни тарк этмаган уч клубнинг иккиси саналади. Улар ўртасидаги ўйинлар ҳамиша ўзига хос принципиал тўқнашувга айланиб келган. "Пахтакор" тўлиқ таркиб билан тайёргарликни чоршанба кунидан бошлади. Терма жамоага чақирилган 7 нафар футболчи кечадан машғулотларга қўшилди.

Учрашувни жамоамиз ҳимоячилари Даврон Ҳошимов ва Аднан Ораховац дисквалификация сабабли ўтказиб юборишади.

Қарама-қаршилик
Олий лигада жамоалар 49 бор тўқнаш келишган. 23 учрашувда "Пахтакор", 19 баҳсда "Нефтчи" ғолиб чиққан. 7 ўйин дуранг билан тугаган. Жамоамиз 81, фарғоналиклар 65 тўп киритишган. Фарғонадаги беллашувларнинг 14тасида мезбонлар устун келган бўлса, 5 мартадан дуранг ва жамоамизнинг муваффақияти кузатилган.

Ўйин расмийлари
Баҳсда Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди. Жорий мавсум у "Насаф" билан баҳсни бошқарган ва учрашув 1:1 ҳисобида якунланганди.

"НЕФТЧИ" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар:
Ильгиз Танташев (Бухоро), Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Обид Жумаев (Навоий), Акмал Раҳимов (Андижон).
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Аҳрол Иноятов.

Ёшлар таркиблари учрашуви 14 октябрь, жума куни 15:00да Қиргулидаги "Нефтчи" СК стадионида бошланади. Асосий жамоалар ўйини эса Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадионида 16:00да старт олади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика