Latest news

12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  3 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  1 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  13 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  9 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  3 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  13 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1

“Нефтчи”: Очколар, голлар ва ҳоказо... News

“Нефтчи”: Очколар, голлар ва ҳоказо...

“Нефтчи” жамоаси мавсумни тўққизинчи ўринда якунлаганидан хабарингиз бор. Фарғоналиклар ўтказилган 26 учрашувдан кейин 30 очко жамғаришди.
Мавсум давомида жамоа кимдан қанча очко олди. Кимлар голлар муаллифига айланди. Мазкур шу ва шу каби саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.

“Нефтчи” жамоаси энг кўп очкони “Гулистон” ва “Шўртан” жамоалари билан бўлган учрашувда қўлга киритди. Жамоамиз ҳам ўз майдонида, ҳам сафарда ушбу рақибларни мағлубиятга учрата олди.  “Гулистон” 4:1 ва 3:0 ҳисобида доғда қолдириган бўлса, “Шўртан”га қарши кечган ўйинларда бир хил 2:0 ҳисоби қайд этилди. Ушбу учрашувларга оид қизиқарли маълумотга эътиборингизни қартишни лозим топдик. “Шўртан” дарвозасига Ғузорда Сардор Мирзаев, Фарғонада эса Отабек Исроиловлар иккитан тўп киритишди. Носир Отақўзиев эса биринчи даврада Фарғонада “Нефтчи” дарвозасига битта тўп киритган бўлса, иккинчи даврани фарғоналиклар сафида ўтказган ҳужумчи Гулистондаги баҳсда собиқ жамоаси посбонини икки марта хафа қилди.

Жорий йилдаги водий дербиларида “Нефтчи” тўрт очко жамғаришга эришди. Фарғонада 2:0, Наманганда 1:1.

“Динамо”, “Олмалиқ”, “Қизилқум” ва “Бухоро” жамоалари билан бўлган баҳсларда уч очкондан ишлаб олинди. “Насаф” ва “Металлург” жамоаларидан эса бир очко жамғарилди.

“Локомотив”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Сўғдиёна” жамоаларига барча очколар бой берилди.

Яна бир қизиқ жиҳат, “Локомотив” ва “Бунёдкор”га қарши кечган ҳар икки учрашувда бир хил (3:1) ва (1:0) ҳисоблари қайд этилди.

Энди голларга тўхталадиган бўлсак, сермаҳсуллик борасида Сардор Мирзаев ва Носир Отақўзиевлар етакчилик қилишмоқда. Бу икки футболчи рақиблар дарвозасига тўрттадан тўп киритишди.

Умуман олганда, мавсум давомида “Нефтчи”нинг 14 нафар футболчиси рақиб дарвозасини ишғол этди.

Ким қанча тўп киритди:
Носирбек Отақўзиев - 4
Сардор Мирзаев - 4
Дилёрбек Эрматов - 3
Отабек Исроилов - 3
Анвар Бердиев - 3
Шерзод Ҳакимов - 2
Мансур Саидов - 2
Мирзакамол Камолов - 1
Шавкат Насибуллаев - 1
Ғўлом Ўрунов - 1
Иқбол Акрамов - 1
Азиз Алижонов - 1
Санжар Асқаралиев - 1
Зайниддин Тожиев – 1.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика