"Нефтчи" нишонида Абдуллох Олимов
13 jul 2013 16:00
News
"Нефтчи" нишонида Абдуллох Олимов
20 ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, БААда бўлиб ўтган Осиё чемпионати иштирокчиси, марғилонлик Абдуллох Олимов "Нефтчи" нишонида.
"Нефтчи" билан бўлиб ўтган воқеалардан сўнг, иккинчи давра олдидан энг катта ўзгаришлар айнан фарғоналиклар билан бўлиб ўтишига ҳеч ким шубҳа қилмаётган эди. Шундай бўляпти ҳам. Айни пайтда жамоа ўз сафини Фарғоналик бўлган футболчилар билан тўлдириб оляпти.
Жамоа тажрибали футболчилардан ташқари ёшларга ҳам катта имконият беришни мақсад қилган кўринади, "Пахтакор" академияси тарбияланувчиси Абдуллох Олимовга қизиқиш билдирган. Айни пайтда 1993 йилда таваллуд топган футболчи, "Пахтакор" билан тузган шартномаси мавжуд.
«Ҳақиқатдан ҳам «Нефтчи»ни менга қизиқаётганлиги рост. Улар менга таклиф билан чиқишди. Лекин «Пахтакор» билан амалда шартномам бор. Келажагимни улар ҳал қилишади», дейди ярим ҳимоячи.
Иккинчи даврада «Нефтчи» жамоасининг мақсади жиддий кўринади. Фарғоналик мухлислар ҳам жамоани аввалги даражасига чиқишига умид билдиряптилар. Кўпчиликни қизиқтираётган савол, "Нефтчи"га легионер келадими? Буни албатта вақт кўрсатади.
Комилжон Икромов
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Comments