Latest news

23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  0 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  5 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  26 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  1 21:28Конференциялар лигаси саралаши финали. "Крайова" - "Истанбул Башакшехир" баҳси асосий таркиблари маълум!  25 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  21 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  74 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  6

"Нефтчи": Назорат учрашувида “Металлург” билан дуранг ўйнадик News

"Нефтчи": Назорат учрашувида “Металлург” билан дуранг ўйнадик

Сайтимиз орқали аввал хабар берганимиздек, “Нефтчи” жамоаси 18 июлдан Тошкентда иккинчи йиғинга киришди.
Шу куни футболчилар эрталаб, “Футбол-МЕД”да тиббий кўрикдан ўтди. Кечки пайт эса режага кўра, Чирчиқ шаҳрида Бекободнинг “Металлург” жамоаси билан синов-назорат учрашуви ўтказилди.

Баҳс ўртоқлик ўйини мақомини олгани учун жамоалар натижадан ҳам кўра, кўпроқ ўйин услубни янада мустаҳкамлашга эътибор қаратди.

Учрашувда гарчи гол уриш учун ҳар икки жамоада ҳам имкониятлар юзага келган бўлса-да, ҳисоб очилмади.

Шу куни Мурод Исмоилов футболчиларни икки таркибга ажратган холда, барча ўйинчиларга имконият берди.

Биринчи бўлимда: Ғайрат Ҳасанов, Руслан Мелзиддинов, Жаҳонгир Меҳмонов, Дилёрбек Ирматов, Сайдулло Раҳматов, Александру Оника, Иззат Ғаниев, Акмал Холматов, Андрей Акопянц, Отабек Зокиров, Носир Отақўзиев.

Иккинчи бўлимда: Сардор Қобулжонов, Иқбол Бобохонов, Руслан Мелзиддинов (Жаҳонгир Меҳмонов), Абдуллоҳ Олимов, Вячеслав Пономарёв, Музаффар Музаффаров, Жавоҳир Расулов, Умид Қодиров, Шерзод Ҳакимов, Павел Смоляченко, Рўзимбой Аҳмедов.

Мазкур ўйинда мураббийлар штаби Муродбек Бобожоновга дам беришга қарор қилди. Чунки иқтидорли ҳужумчи жароҳатдан кейин аста-секин ўзини тиклаб бормоқда.

Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, Тошкентдаги йиғиннинг илк кунида жамоага тажрибали футболчи Акмал Холматов келди. Ундан ташқари биринчи даврада “Қўқон-1912” ижарада ўйнаган ва ҳуқуқий жиҳатдан “Нефтчи”га тегишли бўлган иқтидорли ҳужумчи Умид Қодиров ҳам яна жамоамизга қайтди. Бундан ташқари яна бир нечта футболчилар йиғинга келиши кутилмоқда.

 Эслатиб ўтамиз, бугун ҳам “Нефтчи” синов-назорат ўйинида майдонга тушади. Навбатдаги рақиб биринчи лига вакили “Қўқон-1912” жамоаси бўлади. Мазкур ўйин “Қизилтоғ”да ўтказилиши режалаштирилган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика