Latest news

15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  0 15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:21​Про лига. "Олимпик" – "ФарДУ". Таркиблар маълум  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  11 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  13 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1 10:48Деклан Райс: "Улар бизни ҳурмат қила бошлашди"  4 10:20Пролига. Бугун 15-турга старт берилади  0 09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  4

"Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Андижон" жамоаларида ўйнаган Санжар Асқаралиев билан интервью News

"Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Андижон" жамоаларида ўйнаган Санжар Асқаралиев билан интервью

Сайтимиз мухбири ўтмишнинг ёрқин футболчиларидан бири Санжар Асқаралиев билан интервью ташкил этди.

Қуйида мазкур интервьюнинг тўлиқ матни билан танишишингиз мумкин.

- Салом Санжар ака! Футболчилик фаолиятингизни якунлаганингиздан сўнг қандай иш билан машғулсиз?

- Футболчилик фаолиятимни якунлаганимдан сўнг оилам билан Жанубий Кореяга кўчиб кетгандик. Ўша ерда болалар футболида мураббий бўлиб ишлаётган эдим. Ота-онамнинг талаби билан юртимизга қайтдик. Ўзбекистонга келганимдан сўнг ўзим тарбияланган "Навбаҳор-Умид футбол мактабига ишга таклиф қилишди. Айни дамда шу мактабда директор лавозимида ишлаб келмоқдаман.

- Олий лигадаги илк ўйингизни эслай оласизми?

- Албатта, бу ўйин ёдимда. Ўшанда “Навбаҳор" сафида биринчи бор Навоийнинг "Зарафшон" клубига қарши майдонга тушганман. Илк ўйинимда дастлаб ҳаяжон юқори бўлган, лекин бир оз ўтиб мослашиб кетганман.


- Расмий ўйинлардаги илк голингизни қайси жамоа дарвозасига киритгансиз?

- Илк голим жуда яхши ёдимда. Нега деганда "Навбаҳор" сафида Қаршининг "Насаф" клубига қарши ўйиннинг 1-дақиқасидаёқ гол ургандим.

- Бугунга қадар ОАВда эълон қилинган интервьюларингизда Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси сафидаги ўйинларингизни футболчилик фаолиятингиздаги энг ёрқин давр деб ҳисоблагансиз...

- Тўғри, "Нефтчи"даги 10 йиллик фаолиятимни ҳеч қачон унутмайман. Ўша пайтда жамоада ҳамма шароит бор эди, биздан фақат футбол ўйнаш талаб этиларди холос.

-"Нефтчи" сафидаги собиқ жамоадошларингиз билан суҳбатлашиб турасизми?

- Ҳа албатта. Ишдан чарчайсиз, баъзида асабларингиз бузилади. Шунақа пайида биринчи манзилим Фарғона бўлади. Келаман, дўстларим билан суҳбатлашмиз, ҳордиқ чиқариб қайтаман. Ўша даврдаги жамоадошларим билан билан алоқамиз ҳозирга қадар мустаҳкам сақланиб келмоқда.



-Сизнингча, ҳозирги кунда Ўзбекистонда энг кучли футболчи ким?

- Ўзбекистон чемпионатидаги оладиган бўлсак, айни дамда Жалолиддин Машарипов энг кучлиси. Ўзбекистонлик футболчилар бўйича умумий оладиган бўлсак, Одил Аҳмедов тенгсиз деб ҳисоблайман.

- Биламиз, Санжар Асқаралиев майдонда қизиққон футболчи эди. Бу характерингиз сизга панд берган вазиятлар ҳам бўлганми?

- Биласизми, майдонда юз берган воқеъликларни ўша жойнинг ўзига ташлаб чиққанман. Ўйиндан сўнг футболчилар билан дўстона муносабатни сақлаб қолганмиз. Масалан, Ғайрат Ҳасанов "Хоразм" сафида бизга қарши ўйнаганда юз берган воқеа ёдингиздами? Ўша ўйинни "Гарри" (Ғайрат Ҳасанов - таҳр.) билан кўп эслаб, кулишамиз.

- Суперлиганинг жорий мавсумида "Навбаҳор" ва "Андижон" жамоаларининг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Бу икки жамоа мен учун бегона эмас. Фаолиятимнинг бир қисми "Навбаҳор" ва "Андижон"да ўтган. Жорий мавсумда "Навбаҳор"ни совриндор жамоалар қаторида кўришга умид қиламан. "Андижон” жамоаси билан юз берган воқеаларни эшитиб, ҳафа бўлдим. Насиб бўлса водий жамоалари келажакда янада кучлироқ бўлишади.


- Санжар Асқаралиевнинг майдондаги ўйинларини соғинган мухлисларга тилакларингиз...

- Биринчи навбатда мени унутишмагани учун раҳмат айтаман. Барча футбол мухлисларига мустаҳкам соғлик тилайман, севимли жамоалари ҳамиша ғалаба қозонаверсин!

Бекзод Толибов суҳбатлашди.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика