Latest news

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  4 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  33 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  60 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

"Нефтчи" - "Навбаҳор" ўйинига оид қизиқарли фактлар News

"Нефтчи" - "Навбаҳор" ўйинига оид қизиқарли фактлар

Кеча бўлиб ўтган водий дербисида кузатилган қизиқарли фактларни тақдим этамиз.

Энг кўп: "Нефтчи" - "Навбаҳор" учрашувида бош ҳакам Равшан Эрматов жами чўнтагидан етти маротаба сариқ карточкани олишга мажбур бўлди. Огоҳлантиришлар сони бўйича "Водий дербиси" 2- турда биринчи ўринни эгаллади.

Энг кўп: Фарғонадаги учрашувни томоша қилиш учун "Истиқлол" ўйингоҳига икки жамоа томонидан жами 18278 нафар мухлис кирди. Бу иккинчи турдаги энг яхши натижа ҳисобаланади.   

1- Жорий мавсумда биринчи маротаба сафарда мағлуб бўлдик.

2- "Навбаҳор" икки йилдан буён кетма-кет чемпионатнинг дастлабки икки учрашувида ғалаба қозона олмади. "Нефтчи"га қарши ўтган ўйин томошабинлар тўплаш бўйича жорий мавсумдаги иккинчи энг яхши кўрсатгични намойиш қилди. "Нефтчи" Олий лига 2- турида ўз майдонида ғолиб бўлган иккинчи жамоага айланди. Фёдоров шогирдларидан ташқари фақатгина "Пахтакор" мазкур турда ўз майдонида уч очкони қўлга киритди.

3- "Нефтчи" майдонида ўтган сўнгги уч қарама-қаршиликнинг барчаси фарғоналикларнинг бир хил 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.Шунингдек "Нефтчи" футболчиси Шерзод Ҳакимов ҳам "Водий дербиси"даги голлари сонини учтага етказди.

4- Мазкур учрашувда тўрт ўйинчимизга бош ҳакам сариқ карточка кўрсатди. 1:0 ҳисоби Олий лига ушбу мавсумида тўртинчи маротаба қайд этилди. Дарвозабонимиз Акмал Ортиқов ўз дарвозасидан тўтинчи бор тўп олиб чиқди.

5- Беш йилдан буён "Нефтчи" майдонидан "Навбаҳор" очкосиз қайтмоқда. Бундан ташқари "навбаҳорчилар" беш йилдан буён Фарғонада гол ура олишмаяпти.

6- Ўзбекистон чемпионати амалдаги мавсумида эндиликда огоҳлантирилган футболчиларимиз сони олтитага етди (А. Ражабов, Д. Жабборов, О. Пишур, Ғуломхўжаев, А. Раҳматуллаев, Т. Шамситдинов). Шунингдек амалдаги мавсумда Ўзбекистон чемпионатида 2- турдан сўнг ғалаба қозонмаган жамоалари олтитани  ("Навбаҳор", "Шўртан", "Сўғдиёна", "Машъал", "Андижон", "Олмалиқ")ташкил этмоқда.

7- "Нефтчи" - "Навбаҳор" ўйинида жами етти футболчи огоҳлантирилди.

10- Ҳозирча "Навбаҳор" чемпионатда сафар ўйинларида ғолиб бўлмаган ўн жамоадан бири бўлиб турибди.

11- "Навбаҳор" ушбу учрашувдан сўнг ҳозирча ўн биринчи поғонани банд қилиб турибди.

12- "Нефтчи" майдонида ўн икки йилдан буён "Навбаҳор" ғалаба қозона олмай келмоқда.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика