Latest news

12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  0 12:00Лунин қарор қилди  0 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  3 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  7 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  8 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0

“Нефтчи” – “Навбаҳор” баҳсида кучлар тенг келди (ТЎЛИҚ ШАРҲ) News

“Нефтчи” – “Навбаҳор” баҳсида кучлар тенг келди (ТЎЛИҚ ШАРҲ)

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Тошкентдаги дастлабки ўртоқлик баҳсида “Навбаҳор”га қарши майдонга тушди. “Водий дербиси”да кучлар тенг келди. 1:1.

Шу куни “Нефтчи” кўригида бўлиб турган икки легионер футболчи майдонга тушди. Улар украиналик Сергей Шевчук ҳамда япониялик Ю Кубоки илк марта “Нефтчи” сафида ҳаракатланишди.

Ўйин гарчи ўртоқлик мақомига эга бўлсада қизғин кураш ва ҳужумларга бой ўтди. Бироқ биринчи бўлимда хар иккала жамоа футболчилари ҳам вазиятлардан фойдалана олишмади.

“Нефтчи” мураббийлари иккинчи бўлимда бир қатор ўзгаришларга қўл уришди. Ўзгаришлар эса ўз сўзини айтди. Заҳирадан майдонга тушган футболчилар “Нефтчи” ҳужумларини янада фаоллаштирди. Иккинчи бўлимда ўйинга қўшилган япониялик легионер Ю Кубоки бошлаб берган ҳужумни Абдул Азиз Юсупов гол билан якунлади. Ушбу вазиятда Юсупов бир неча ҳимоячиларни моҳирлик билан алдаб Наманган жамоа дарвозасини аниқ нишонга олди.

Бироз ўтиб Авазбек Ўлмасалиев жарима майдончаси ичида наманганлик футболчига нисбатан қоида бузди. Ҳакам “Нефтчи” дарвозасига пенальти белгилади. Ушбу вазиятда “Нефтчи” посбони Виталий Мирный пенальти йўналишини аниқ топди ва тўпни қайтарди.

Мажбурий ўзгариш содир бўлди. Бироз аввалги вазиятда рақиб билан тўқнашиб кетган Авазбек Ўлмасалиев ўз ўрнини Жамшид Қобиловга бўшатиб берди. Айнан Қобилов жарима майдончаси яқинида рақиб футболчисига нисбатан қоида бузди ва яна пенальти. Бу сафар “Навбаҳор” имкониятни кўкка совурмади. 1:1

Ҳисоб дуранг кўринишига келганидан сўнг ўйин янада қизғин тус олди. Айниқса Ю Кубоки  бир неча марта дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Баъзи вазиятларда япониялик легионернинг зарбаларига аниқлик етишмаган бўлса бошқа ҳолларда рақиб дарвозабони маҳорат кўрсатди. Шундай қилиб, “Нефтчи” – “Навбаҳор” баҳсида кучлар тенг келди.

“Нефтчи”  мураббийлари баҳсда қуйидаги таркибдан фойдаланишди.

Асосий таркиб: Виталий Мирный, Жалил Кимсанов, Ҳусниддин Ғофуров, Шукур Пўлатов, Авазбек Ўлмасалиев, Жасур Азимов, Абдужамол Исроилов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Сергей Шевчук, Анвар Бердиев, Амиржон Сафаров

Заҳира: Фаррух Турдалиев, Даврон Маматов, Жамшид Қобилов, Аброр Исмоилов, Сунатилло Эрматов, Элёр Мамасолиев, Абдулазиз Юсупов, Даврон Исақов, Ю Кубоки

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” 14 февраль куни “Металлург”га қарши навбатдаги ўртоқлик баҳсида майдонга тушади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика