Latest news

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  4 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  33 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  60 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

"Нефтчи" мухлислари фахрий футболчилар билан учрашув ташкиллашди News

"Нефтчи" мухлислари фахрий футболчилар билан учрашув ташкиллашди

Tags :  Нефтчи
Янги мавсумдан яна Суперлигага қайтган Фарғонанинг "Нефтчи" клуби мухлислари куни кеча фахрий футболчилар билан учрашув ташкил этишди.

Мазкур учрашувга жамоанинг ўз даврининг ёрқин ҳужумчиларидан ҳисобланадиган Анвар Бердиев ва собиқ посбон Баҳодир Шамсиддиновлар таклиф этилди. Суҳбат давомида "Нефтчи"нинг шонли ўтмиши ҳақида хотиралар ёдга олинди. 

"Ўша вақтда биз бугун ютамизми деб эмас, бугун нечта гол урамиз деб майдонга чиқар эдик" - Анвар Бердиев. "Осиё чемпионлар лигасида "Ал-Саад" дарвозасига киритган голим кўплаб мухлислар томонидан фаолиятимдаги энг чиройли гол сифатида эътироф этиб келинади. Ўзим ҳам айнан ўша голимни алоҳида эътибор билан хотирлайман".

- "Насаф"га қарши ўйинда олган жиддий жароҳатим кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Ўшанда қаршиликлар дарвозасига мавсумдаги 17-голим эди. Ёдимда бор, 10 та ўйинда 17 та гол киритгандим. Вазиятдан келиб чиққан холда эмоцияга берилиб голни дарвоза ортидаги мухлислар билан биргаликда нишонламоқчи бўлгандим. Афсуски, голни нишонлаш вақтида оёғим бетон тўсиққа урилди ва жиддий тарзда жароҳат олдим. Мени "Тез ёрдам" машинасида олиб чиқиб кетишаётганида ҳам хаёлим ўйинда эди. Охирги лаҳзаларда қулоғимга чалинди, “Нефтчи" яна бир гол урди. У томонга қарашга имконим бўлмади. Ўшанда ўзим ҳам, жамоадошларим ҳам жароҳатим бу қадар жиддий бўлиб чиқишини билмаган эдик" - дея хотирлади собиқ ҳужумчи фаолиятидаги жиддий жароҳати ҳақида.

Учрашув давомида шу каби жамоа тарихига оид хотиралар, ёдда қолган ўйинлар хусусида сўз борди. Шунингдек Анвар Бердиев ва Баҳодир Шамсиддиновлар ҳозирда Яйпаннинг "Турон" клубидаги фаолиятларига ҳам тўхталиб, бу жамоада футбол учун яратиб берилаётган шароитларни ижобий баҳоладилар. Фахрий футболчилар билан ташкил этилган учрашув сўнгида "Нефтчи" янги мавсумда Суперлигада муносиб иштирок этиб, Осиё чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритишига тилак билдирилди.


Бекзод Толибов, Фарғонадан Championat.asia учун махсус

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика